Latest news

18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  0 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  0 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  12 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  12 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4

МЮ собиқ футболчиси: "Клопп Симеоненинг услубини танқид қилиб адашди, чунки..." News

МЮ собиқ футболчиси: "Клопп Симеоненинг услубини танқид қилиб адашди, чунки..."

"Манчестер Юнайтед" собиқ форварди Димитар Бербатов "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг "Атлетико" устози Диего Симеонега қаратилган гапларига изоҳ берди.

"Симеоне ўзининг усулларига эътибор қаратиши ва Клопп нима деганига парво ҳам қилмаслиги керак. Юрген "Атлетико"нинг ҳимоясини танқид қилиб адашди. Бу Симеоне ўз жамоаси учун танлаган усулдир.

Чоло [Симеонени шундай аташади]га бўлаётган танқидлар тўхтатилиши керак. "Ливерпуль" "Атлетико" қандай ўйнашини билиб ҳам, уларни мағлуб эта олмади.

Бундан ташқари, Симеоненинг услуби жамоага жуда катта ёрдам берди. У "Атлетико"ни икки бор Чемпионлар Лигаси финалига қадар олиб чиқди, Ла Лигадаги "Барселона" ва "Реал" жамоаларининг гегемонлигига барҳам берди. Аслида, Диего "Атлетико"ни ҳақиқий машинага айлантирди, шунинг учун ҳеч ким унинг усулларига содиқ қолгани учун танқид қилмаслиги керак", - дейди Бербатов.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ЧЛ 1/8 финал доирасида "Ливерпуль"ни икки ўйин натижасига кўра 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, амалдаги чемпионларни мусобақадан чиқариб юборди.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика