Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

МЮ 62 миллион фунтга сотиб олган Матеус Куньянинг шартнома шартлари билан танишамиз News

МЮ 62 миллион фунтга сотиб олган Матеус Куньянинг шартнома шартлари билан танишамиз

Матеус Кунья "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Манкунианликлар бразилияликнинг "Вулверхемптон" билан шартномасидаги сотиб олиш бандини фаоллаштиришди.

Уни қишдан бери таъқиб қилишарди: The Guardian нашрининг ёзишича, Рубен Аморим дарҳол Куньяни ўнлик роли учун асосий нишон сифатида белгилаган ва Матеусни ҳужумни ташкил этишда асосий шахс деб ҳисоблайди.

МЮ таркибни қайта қуришни Куньяни имзолашдан бошлади. Битим тафсилотлари:

- нархи - 62,5 миллион фунт. Куньянинг "Вулверхемптон" билан шартномасига кўра, бу сумма икки йил ичида уч қисмга бўлинган ҳолда тўланиши керак.

- шартнома 2030 йилгача тузилди, МЮда яна бир йилга узайтириш имконияти бор.

- The Telegraph нашри мухбири Жон Персининг ёзишича, Куньянинг маоши анчагина ўсади: у "Юнайтед"да ҳафтасига "Вулвз"да олганидек 120 минг фунт эмас 200 минг фунт олади. The Athletic’дан Лори Уитуэллда эса бошқа маълумот бор: февраль ойида Кунья "Вулверхемптон" билан ҳафтасига 150 минг фунтлик шартнома имзолаганди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Матеус фақат ютади.

Бразилиялик футболчига "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" жиддий қизиқиш билдираётганди, бироқ Кунья Европа Лигаси финалидан олдинроқ "Юнайтед"га ўтишга рози бўлганди. Фабрицио Романо "Тоттенхем"га қарши ўйиндан бир неча кун олдин Матеус МЮ лойиҳасини маъқуллаганини маълум қилганди.

Кейинчалик BBC қўшимча қилди: Кунья "Юнайтед"нинг аввалги буюклигини тиклаш вазифасидан илҳомланган.

АПЛдаги мавқеи пастлиги ва кейинги мавсумда еврокубоклар йўқлигига қарамай, Кунья ҳамон "Юнайтед"ни буюк деб ҳисоблайди ва бу трансферни таваккал қадам сифатида қабул қилмайди. 


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика