МЮ 6 нафар футболчисини қўйиб юборишга тайёр News

МЮ 6 нафар футболчисини қўйиб юборишга тайёр

Манкунианлар таркибни янгилашади.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг 6 нафар футболчини қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Мутахассис ишонмайдиган футболчилар рўйхатидан Дин Ҳендерсон, Эрик Байи, Алекс Теллес, Донни ван де Бек, Ҳарри Магуайр ва Ваут Вегхорст бор. Охирги ўйинчи "Манчестер Юнайтед"да ижара асосида ўйнади.

Ҳендерсон, Теллес ва Байи бошқа клубларда ижара асосида ўйнашди. Ван де Бек ва Магуайр ўтган мавсумни "Олд Траффорд"да ўтказдилар.

Тен Ҳаг аввалроқ "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирган эди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика