Latest news

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  62 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  11 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Музаффар Музаффаров: Таиланд ва Малайзиядан, пойтахтнинг кучли клубидан таклифлар бўлганди, аммо... News

Музаффар Музаффаров: Таиланд ва Малайзиядан, пойтахтнинг кучли клубидан таклифлар бўлганди, аммо...

Сўнгги мавсумларда чиройли ўйин намойиш этаётганига қарамай, бир жамоа сафида икки йил ҳаракат қилмаётган Музаффар Музаффаровдан мухлислар ҳар доим кўп нарсаларни кутишади.

Ҳақиқатдан ҳам иқтидорли футболчи тез орада миллий терма савиясига чиқса ажаб эмас. Хабарингиз бор, Музаффар ушбу мавсум бошида АГМК сафига бориб қўшилди. Суперлига бошланишидан олдин биз футболчи билан суҳбатлашдик.

- 3-синфлигимда “Пахтакор” академиясига қабул қилиндим. Ўшанда ота-онамдан узоқда яшадим. Бироқ муаммолар кўпайиб кетди. Ўшанда оила аъзоларим ҳам Тошкентга кўчиб келди. Мен эса Чилонзордаги “Пахтакор” академиясига жойлашдим. Отамни мураббий бўлганлиги учун ҳам қайси жамоа билан шартнома имзоласам ҳам айнан уларнинг шарофати эвазига бўлмоқда деб ўйлашади. Аммо ундай эмас. Ўз кучим билан “Сўғдиёна”да ўйнадим, АГМКга ўтдим.

- Ўтган мавсум ҳамда “Нефтчи”даги фаолиятингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
- Тўғрисини айтганда, “Нефтчи”нинг олдига юқори вазифалар қўйилганди. Вадим Абрамов жамоага бош мураббий бўлганидан сўнг, ўйин сифатимиз борасида ўсишга эришдик. Жамоа чиройли ўйнади. Бироқ ички муаммолар сабаб ишларимиз ортга қараб кетди. Омад етишмади, натижаларга эриша олмадик. Оқибатда чемпионатни аутсайдер сифатида якунладик. Чемпионатда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Бизга барқарорлик ҳам етишмади.

- АГМКга ўтишингиз борасида гапириб ўтсангиз. Ким сизга таклиф билан чиқди? Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлдими?
- Бошқа давлатлардан ҳам таклифлар тушди. Сир тутмайман, мавсум олдида менга 4 клубдан шартнома имзолаш борасида номзодлар бор эди. Таиланд ва Малайзия жамоаларидан, пойтахтнинг кучли клубидан ҳам конкрет таклифлар бўлганди. Бироқ АГМК билан келишувга эришиб бўлгандим. Менга шахсан Виктор Кумиковнинг ўзи жамоага қўшилишим борасида алоқага чиқди. Аммо барибир менга АГМКнинг таклифи кўпроқ ёқди. Таиланд ва Малайзиядагилар АГМК билан музокаралар олиб боришди. Бироқ клубдагилар менга рухсат беришмади.


- Янги мавсумда жамоангиз олдига қандай вазифа қўйилган?
- 2018 йилги ўзбек футболи олдингиларидан ажралиб туради. Энди биз олий лигада эмас, Суперлигада ўйлаймиз. АГМКнинг олдига кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилди. Шу сабабдан Туркияда икки марта йиғин ўтказдик. Бу эса янги мавсум учун тайёргарликни кучайтириш учун хизмат қилди деб айта оламан.

- Мухлисларга тилакларингиз.
- Футбол – миллионлар ўйини, фақатгина мухлислар учун ўйналади. Худо хоҳласа, янги Суперлига мавсумида томошабинлар ҳар бир стадионни тўлдиришади, деб умид қиламан. Бундан олдин ўзим ўйнаган “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”га ҳам омад тилайман.


Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика