Latest news

00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  4 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6

Музаффар Музаффаров: ”Футболда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлубиятга учрайди” News

Музаффар Музаффаров: ”Футболда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлубиятга учрайди”

Олий лиганинг 24-тур доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Олмалиқ” меҳмони бўлди.
Ўйинда жиззахликларнинг қўли баланд келди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувдан сўнг “Сўғдиёна”  ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун тушади. Ўтган турдаги ўйинимизда биз мағлубиятга учраган эдик. Кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлубиятга учрайди. Бу футбол. Футбол шу тарафлари билан қизиқ. Биз “Олмалиқ” жамоасига қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Бугунги учрашув жуда шиддатли бўлди ва кимда ғалабага бўлган иштиёқ кучлироқ бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонишини билар эдик. Мураббийимиз бизни руҳлантира олди ва натижада сафарда  бизга муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик.

Ўтган турдаги мағлубиятга учрашимизга қарамай, ўз олқишларини аямаган мухлисларимизга чин юракдан раҳмат айтаман ва бу ғалаба айнан уларники. Туғри, бу кам бўлиши мумкин. Лекин биз уларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз. Бундан кейин ҳам мухлисларимизни хурсанд қиламиз, – дейди Музаффаров.

Дилдора Холбоева
“Сўғдиёна” матбуот  хизмати


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика