Latest news

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  9 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11

Мухтор Қурбонов: "Шўртан" бу йил барқарор ўйнай олмади" News

Мухтор Қурбонов: "Шўртан" бу йил барқарор ўйнай олмади"

"Шўртан" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин жуда оғир кечди. "Машъал"да жуда кўп имконият бўлди. Ўтган баҳсдаги аламали мағлубиятдан сўнг йигитлар ўзларига келиб олишлари қийин кечди. Шукурки гол уриб ғалабага эришдик", - дейди Қурбонов.

"Машъал"ни йил бошида ПФЛ кубогида ҳам мағлуб этгандик, биринчи даврада ҳам ютгандик, бугун ҳам ютдик. Футболда шундай, баъзида омадли серия бўлади, баъзида омадсиз. Бугун Муборак клуби ғалабага эришиши ҳам мумкин эди. Бугун Элдор Бойматов машғулотларда ўзини яхши ҳис қилмагани учун, озгина чарчоқ аломатларини сезганим учун уни захирада қолдиришга қарор қилдим. Мавсум тугаб бормоқда. "Шўртан" бу йил барқарор ўйнай олмади. Кучли клублар билан баҳсларда очколар олдик, ютишимиз керак бўлган ўйинларда эса ютқазиб қўйдик. 

Игорь Таран "Бухоро"га қарши ўйиндан олдин шифохонага тушиб қолганди. Яқинда уйига қайтиб келди. Кейинги баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика