Latest news

22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  4 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  66 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  5 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  16

Мухтор Қурбонов: "Мағлуб бўлган финалим кўпроқ ёдимда қолган" News

Мухтор Қурбонов: "Мағлуб бўлган финалим кўпроқ ёдимда қолган"

Ўзбекистон кубоги финалларининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор" билан финалда ўйнаганмиз. Ўшанда "Навбаҳор" жуда яхши жамоа эди. "Дўстлик" билан ҳам финалда ўйнаганман. Кўпроқ эсда қолгани мағлубиятга учраган бўлсак ҳам "Нефтчи" таркибида 2002 йил финалда "Пахтакор"га қўшимча бўлимларда 3:6 ҳисобида имкониятни бой берганимиз. Ўша ўйин драматик тарзда ўтган эди. Гарчи 3 марта кубокда ғалаба қозонган бўлсам ҳам мана шу енгилган ўйинимиз кўпроқ ёдда қолган. Сергей Лебедев учрашувда икки маротаба автогол урганди. Ҳозиргача кўпчиликни ёдида қолган ўша финалда 1:3 ҳисобида енгилиб турганимизда 86 дақиқада жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни қисқартирганман. Кейин бош ҳакам асосий вақтга қўшиб берган дақиқаларда Акмал Холматов тўп киритиб ҳисобни тенглаштирганди. Баҳс жуда қизиқарли кечган эди, афсуски қўшимча бўлимларда кучимиз етмай қолиб 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Умумий олганда ҳар бир финални ўз ўрни бор.

Бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўзаро беллашадилар. Бу ўйинда имкониятлар 50 га 50 деб ўйлайман. "Насаф" охирги пайтларда бир нечта ёшларни қўшган ҳолда битта таркибни ўйнатиб келмоқда, бу эса жамоа аъзолари бир-бирини яхши тушунишлари учун хизмат қилмоқда. "Бунёдкор"ни ёш футболчилари ўтган йилги оғир мавсумдан сўнг ҳозир анча ўсишга эришди. Бир сўз билан айтганда бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз", - дейди Мухтор Қурбонов.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. БАРЧА ФИНАЛЛАРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика