Latest news

15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  2 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  4 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   20 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  22 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0

Мухтор Қурбонов: "Футболда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш ғалаба учун жуда яхши имконият, лекин..." News

Мухтор Қурбонов: "Футболда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш ғалаба учун жуда яхши имконият, лекин..."

"Бухоро" - "Шўртан" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

- Нима учун жамоа кечаги ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб иккита гол ўтказиб юборди?
- Ўзи гол уриш қийин бўлаяпти, иккинчи голни урганимиздан кейин эса ёш болаларча хато эвазига кейинги дақиқадаёқ тўп ўтказиб юбордик. Бу гол "Бухоро"га қўшимча куч бағишлади ва улар иккинчи голни ҳам уришди.

Кечаги ўйинни умумий олиб қараганда биз ғалаба қозонишимиз керак эди. Футболда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш ғалаба учун жуда яхши имконият деб ўйлайман. Афсуски, сўнгги пайтларда шошма-шошарлик ва палапартиш ҳаракат қилиш эвазига оддий вазиятларда голлар ўтказиб юбораяпмиз. Мана шу муаммони бартараф эта олмаяпмиз, балки мен ўйинчиларга бу нарсани сингдира олмаётгандирман. Кеча ҳам худди шу нарса такрорланди. "Бухоро" олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашаяпти, иккинчи даврада мураббийлар алмашди. Шу сабабли улардан кучли ўйин кутгандим. Лекин, футболчиларим яхшироқ ҳаракат қилишди. Иккита тўп фарқи билан олдинда бора туриб ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юборганимиз ачинарли бўлди.

- Дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборган Игорь Тараннинг йўқлиги билиндими?
- Қайсидур маънода Тараннинг йўқлиги ўз таъсирини ўтказгандир, лекин ҳозир пайтда бир ўйинчини ўрнини бошқа футболчи тўлдира олиши зарур. Бусиз клуб яхши натижага эриша олмайди. Жамоадаги бошқа ҳужумчилар Тараннинг йўқлигини билинтиришмади деб ўйлайман.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика