Latest news

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  7 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

Мухлисларсиз футбол бир тийинга қиммат News

Мухлисларсиз футбол бир тийинга қиммат

Кеча "Ливерпуль" ўз уйида "Сандерленд"ни қабул қилди.

Қизиллар ўйинни ўз устозисиз бошлашди. Учрашувдан олдин "Ливерпуль" устози Юрген Клопп ўзини ёмон ҳис қилди ва у аппендицит бўлгани аниқланди. Майдонга бош мураббийсиз чиққан Мерсисайд клуби ўз мухлислари қўллаб-қувватлаши билан ажойиб ўйин ўтказаётган эди. Аввалига бироз қийинчиликка учраган мезбонлар, иккинчи бўлимда ҳисобни очишди. Сўнгги баҳсларда "Ливерпуль" ишқибозларининг ёқимтойига айланиб бораётган Роберто Фирмино Жеймс Милнернинг тўп оширишини голга айлантирди.


10 дақиқа ўтиб яна ўша бразилиялик Фирминонинг сай ҳаракатлари билан ҳисоб 2:0 кўринишига келди. "Хоффенхайм" собиқ ярим ҳимоячиси жарима майдончаси ичида тўпни Лалланага шунчалик қулай етказиб бердики, Адам уни дарвозага буриб юборса бўлди эди. Лаллана бу ишни эплади. 


Ҳаммаси жойида эди, аммо 77-дақиқада...


Бир неча кун олдин "Ливерпуль" мухлислари жамоанинг келаси мавсумдаги учрашув чипталари 59 фунтдан 77 фунтга оширилишидан норози бўлган. Шу сабаб, мерсисайд ишқибозлари клуб тарихида илк бор намойиш ўтказишга қарор қилган эди. Бу оддий намойиш бўлмаган, мухлислар ўйинниг 77-дақиқасида "Энфилд" стадионинин тарк этишга келишиб олишди ва шундай бўлди ҳам.

76-дақиқада ҳисоб 2:0 эди. Кейинги дақиқа бошланиши билан стадиондаги кўплаб мухлислар норозилик кайфиятида хуштак чалишди ва аста-секин трибуналар ўз эгасидан айрила бошалди. Турли баннерлар, хуштакбозлик, сўкинишлар... 


"Ливерпуль" мухлислари ҳеч қачон ўз севимлиларини бунчалик осон ташлаб кетмаган, хатто жамоа йирик ҳисобда мағлуб бўлаётган пайтда ҳам футболчиларни бор овозлари, қарсаклари билан қўллаб туришган. Бўшаб қолаётган стадионни кўрган футболчиларнинг кайфияти ҳам тушиб кетди. Сўнгги учрашувларда бирорта аниқ зарбани бартараф эта олмаган Миньоле бу сафар ҳам ўз жамоасини қутқариб қола олмади. Адам Жонсон 82-дақиқада ҳисобни қисқартирди.


Баҳснинг асосий вақти якунланишига бир дақиқа қолганда Жермейн Дефо "қизиллар"га "тарсаки туширди" ва ҳисоб тенглашди. Эҳтиросли мураббий ва енгилмас мухлисларисиз қолган "Ливерпуль" ҳеч нарса қила олмади. Ўйинда дуранг қайд этилди.

"Ливерпуль" раҳбарияти бу муаммони ҳал қилади деган умиддамиз, чунки ушбу клуб мухлисларига бутун дунё ҳавас билан қарайди. Мухлис мижоз эмас-ку!


Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика