Мухлис Агуэро билан қучоқлашиш учун майдонга тушди (фото)
17 sep 2017 18:14
News
Мухлис Агуэро билан қучоқлашиш учун майдонга тушди (фото)
"Уотфорд" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги АПЛнинг 5-тур учрашуви (0:6) якунланганидан сўнг, мухлис "Викарэйж Роуд" майдонига тушди.
Майдонга тушган ишқибоз, "шаҳарликлар" ҳужумчиси Серхио Агуэрони қучоқлаб, у билан селфи тушишга муваффақ бўлди. Кейинроқ хавфсизлик хизмати вакиллари уни майдондан олиб чиқиб кетишди.
"Манчестер Сити" меҳмонда 6:0 ҳисобида ғалабага эришди, аргентиналик эса хет-трик қайд этиб, ушбу клубдаги голлари сонини 175тага етказиб олди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments