Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  25 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Мутолаа учун. Осиёда тенгсиз деб топилган, Малайзияда Лобановни ранжитган суриялик Омар Харбин ҳақида News

Мутолаа учун. Осиёда тенгсиз деб топилган, Малайзияда Лобановни ранжитган суриялик Омар Харбин ҳақида

Хабарингиз, бир неча ҳафтадан бери эътиборингизга мақола рукни орқали жаҳон футболи юлдузларининг фаолияти ҳақида, сиз билган ва билмаган фактлар ҳақида маълумот бериб келмоқдамиз.

Бугун анъанамиздан четга чиққан ҳолда Осиё қитъаси вакилларига юзланамиз. Сиз билгандек япониялик ёки кореялик юлдузлар ҳақида эмас, балки суриялик Омар Харбин ҳақида тўхталмоқчимиз.

2017 йил декабрь, Таиланд. Бангкок шаҳридаги маросимлар залида ОФК Осиёнинг энг яхшилари эълон қилишни бошлади. Барча номинациялар қатори навбат қитъада йил футболчисини аниқлашга келди. Номзодлар учлигидан хитойлик Ву Лей ("Гуанчжоу Эвергранд"), БААдан Омар Абдулраҳмон ва суриялик Омар Харбин жой олишди. Якунда соврин Харбинга топширилди ва у ушбу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилган дастлабки суриялик футболчига айланди.



Омар Харбин профессионал фаолиятини бошлаган йилда Сурияда ҳали фуқаролар уруши бошланмаган, бироқ мамлакатда сиёсий нотинчлик ҳукмронлик сурарди. Ёш йигитча уруш футболни буткул издан чиқаришини кутмаганди. Футболга болалигидан қизиқишни бошлаган Омар акаси Муҳаммадни яшил майдонда тўп тепишини кўриб ҳавас қилади ва футболчи бўлишга жиддий қадам ташлайди. У ўзининг келажагини аллақачон белгилаб олганди. Дамашқлик ёш форвард дастлаб Суриянинг “Ал Вахда” клубида фаолиятини бошлайди. Мамлакатдаги қалтис вазият сабабли у Ироққа кўчиб ўтади ва маҳаллий “Ал-Қува Ал-Жавия” жамоаси билан шартнома имзолайди. 20 ёшида Ироқ чемпионатининг ҳужумчисига айланган Харбин тўпурарлик хислатларини бошлаб юборади. У икки йил давомида 30та учрашувда майдонга тушиб, 11та голга муаллифлик қилади. 2015 йилда ҳужумчи Ироқнинг бошқа бир клуби “Ал-Минаа” клубига ўтади ва бир мавсум давомида фаол тўп тепиб сермаҳсуллик қайд этади, 10та ўйинда 10та гол. Бу орада она ватанидаги уруш, қийинчиликларнинг совуқ нафаси Ироқда ҳам сезилиб турарди. Юзага келган қалтис вазият қаҳрамонимизнинг иродасини янада тоблаган эди. Шунинг учун у ҳар қандай муаммоларга ва қийинчиликларга тайёр турарди. Фаолиятини чўққисига кўтарилиши учун эса кучлироқ ва даражаси юқорироқ клубга ўтиши керак эди.



Амалда шундай бўлди ҳам. 2016 йилнинг январь ойида БААнинг “Ал Дафра” жамоаси футболчини бир йилга ижарага олди. “Ал Айн”га қарши кечган дебют учрашувини ажойиб гол билан безади. Омар май ойига қадар ушбу жамоа таркибида 12та учрашувда 9та гол урди. Натижада амирликлар унинг трансферини тўлиқ сотиб олади. Йил якунига қадар форвард 26та учрашув ўтказиб 17та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Аммо, жамоаси ички чемпионатда бор-йўғи 8-ўринни эгаллади. 2017 йилнинг 16 январь куни Саудия Арабистони вакили “Ал Хилол” 1,3 млн АҚШ доллари эвазига олти ой муддатга ижарага олади. У Саудия Премьер-Лигасида 10та учрашувда, 7та гол натижасини қайд этиб чемпионлик шоҳсупасига кўтарилади. Шунингдек, 3 беллашувда, ўзининг 5та голи билан жамоасининг Қирол кубогида ғолиб чиқишида асосий ишни бажарди. Шу йилнинг 19 июнь куни саудияликлар футболчи учун 11,7 миллион доллар тўлаб тўлиқ ўзиники қилиб олади. Харбин жамоадаги ўйинлари орқали ўзига сарфланган маблағларни тўлалигича оқлади дея оламиз. Айниқса, унинг жонбозлиги, гол ҳидини сезиш қобилиятига эгалиги ва рақиб посбонларига йўллаган 5 голи “Ал Хилол”га Осиё Чемпионлар Лигасида муваффақиятли иштирок этишга ёрдам берди. Бироқ, ҳал қилувчи финал учрашувида Харбин ва унинг жамоадошлари “Урава Ред Даймондс” клуби тўсиғидан ўта олишмади.

Маълумотларга қараганда, Харбиннинг жамоага келишини ва шартнома имзолашини таниқли аргентиналик мураббий Рамон Диас истаган экан. Мутахассис бошқарувида футболчи жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида гавдаланди. ОЧЛда бир қатор муҳим голларни урди. Ярим финалнинг биринчи ўйинида у “Персиполис” дарвозасига жавобсиз бир ўзи учта тўп киритди ва жамоа билан 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Омарнинг 2018 йил 13 январь куни “Ал Иттиҳод”га қарши ўйинда орттириб олган жароҳати фаолиятига жиддий таъсир ўтказди. Шу боис у ОЧЛ қайдномасига киритилмади. Кейинги йилни у бир текис ўтказа олмади, спорт формасига ва аввалги ҳолатига қайтиши мураккаб кечди. “Ал Ҳилол” раҳбарлари унинг ўрнига янги футболчиларни, легионерларни олиб келди. Натижада у Мисрнинг “Пирамидз” жамоасига ижарага бериб юборилди. Бу футболчининг фаолиятидаги пасайиш даври бошланганидан далолат берарди.



Харбин бугунги кунда Сурия терма жамоасининг етакчиларидан бири саналади. 2013 йил 26 март куни миллий жамоа бош мураббий Ҳассам Ал Саид 18 ёшлик Харбинни Ироқ билан ўртоқлик ўйинига таклиф қилади. Ўшанда у дебют ўйинидаёқ гол урганди. 2016 йил олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпионатига саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олди. Учинчи турга қадар вакилларимиз ҳам, Сурия ҳам гуруҳдаги қолган икки рақиб Ҳиндистон ва Бангладешни қийинчиликсиз мағлубиятга учратганди. Фақатгина биринчи ўринни эгаллаган жамоаларгина Қатардаги мусобақага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритарди. Иккинчи ўрин соҳибининг тақдири эса қолган термаларнинг натижасига боғлиқ бўлиб қоларди. Учинчи ҳал қилувчи турда Ўзбекистон ва Сурия гуруҳда биринчи ўринни олиш учун майдонга чиқишади. Унда эса Сурия Бахтиёр Ашурматов шогирдларини кичик 2:1 ҳисобида ютади ва ортиқча муаммосиз финал босқичига чиқади. Беллашувда дарвозамизга киритилган икки голни Омар Харбин уради. Мазкур саралашда у 6та гол билан тўпурарлар пойгасида биринчи бўлади.



Аммо, 2016 йил Қатардаги олимпияда йўлланмасини берувчи қитъа чемпионатида Сурия муваффақиятсиз қатнашиб гуруҳда уч очко билан қолиб кетади. Ўтказилган учта учрашувда Харбин 3та тўп киритади. 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам маҳоратли ҳужумчи сермазмун ўйинлари билан ажралиб турди. Эсингизда бўлса Малайзияда кечган Ўзбекистонга қарши ўйинда сўнги дақиқаларда Харбин пенальтидан Александр Лобанов дарвозасини ишғол қилганди. Ким билдади дейсиз? Балки, сафардан лоақал дуранг билан қайтганимизда ҳам қимматли очкога эга чиқишимиз мумкин эди. Мундиал саралашида Сурия сўнги турда ҳеч ким гол ура олмаётган Эронга иккита гол уради ва дуранг қайд этади. Бу эса уларга плей-офф эшикларни очади. Афсуски, Харбин етакчилигидаги терма жамоа мардонавор курашиб Австралияга қўшимча бўлимларда енгилади.

“Биз саралашда жуда оғир учрашувларни ўтказдик. Майдонда бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилдик. Бор кучимизни ишга солдик. Бутун Сурия халқига қувонч бағишлашни истагандик. Аммо, омад биздан юз ўгирди. Шунга қарамай биз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдик деб баралла айта оламан”,- дея тан олди.

Шак-шубҳасиз Омар Харбин Сурия футболида ёрқин юлдуз бўлиб порлашда ва ҳали ажойиб ғалабаларни қўлга киритишда давом этади.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика