Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  39 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Мутолаа учун. Ҳаттоки мухлисларсиз ўтадиган АПЛ ўйинини 300 одам стадиондан кузатади. Улар кимлар? News

Мутолаа учун. Ҳаттоки мухлисларсиз ўтадиган АПЛ ўйинини 300 одам стадиондан кузатади. Улар кимлар?

Бир футбол ўйини ўтказилиши учун нечта одам керак?

Кўча футболидаги матчни ўтказиш учун 22 одам етармикин? Агарда бу АПЛ ўйинлари бўлса, мухлисларсиз ўтадиган ҳар бир ўйин учун стадионда камида 300 одам бўлади.

ESPN нашри мухлисларсиз ўтадиган АПЛ ўйинларида қанча одам стадионда ишлашини ҳисоблаб чиқди. Албатта, бу Англия футболи, бу ўзгача олам. Ҳатто Чемпионшип ўйинларида камида 150 киши стадионда ишлайди. Улар кимлар ва нима ишлар қилишади?

Жамоалар

Ҳар бир жамоа ўйинга 18 нафар футболчини рўйхатдан ўтказади, ундан ташқари мураббийлар штаби ҳам бор. Одатда Англияда бош мураббий ўз ёнига 2 ёки 3 ёрдамчи олади. Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳам ишлайди, АПЛ клубларида эса бундай мураббий бир нафар бўлмайди. "Ман Сити" пресс-ложасида камида 6 нафар видео-таҳлилчи ишлайди ва улар Гвардиоланинг асосий ёрдамчилари ҳисобланишади.

Шунингдек, жамоа таркибида врач ва массажчилар бўлади, табиийки, уларнинг сони 4-5 нафардан кўпроқ. Яна бир техник одамни киритамиз - экипировкачи (бизнинг тил билан айтганда администратор). Демак, бир жамоада камида 30 нафар одам бўлади, икки жамоада 60 нафар.

Ҳакамлар бригадаси

Бош ҳакам ва унинг 2 ёрдамчиси - бу классика. Бироқ Премьер-лигада "Goal Line" ҳамда VAR технологиялари ишлатилади. Ушбу технологияларнинг нормал ҳолатда ишлаши учун камида 40 киши керак. Ҳа, улар техник персоналлар дейилади. Масалан, "Goal Line" технологияси ишлаши учун дарвозалар ёнида 7тадан камера ишлайди, уларнинг барчаси ҳар бир зарбани тезкорлик билан тахлил қилиб, хатоларни ўйин давомида тўғрилаб боради. Демак, ҳисобимизга яна 40 кишини қўшамиз: ана ҳолос, рақамлар коронавирусдан зарарланаётганлар каби тезкорлик билан ўсмоқда - бизнинг ҳисобимизда 100 нафар одам бўлди!

Техник персоналлар

Экипировкачи ёдингиздами? Унинг ажойиб афзаллик томони томони бор, у доимо жамоа ёнида, юлдуз мураббий ва футболчилар билан бирга ўтиради. У техник ишларни бажаради ва бундай ишни қиладиганлар кам бўлишмайди. Масалан, майдон сифатини тўғрилаш учун стадионда қўлида асбоб-ускуналари бор 20дан ошиқ ишчилар хизмат қилишади, одатда телевизорда реклама бўлаётган пайти уларни кўп кўрамиз. Шунингдек, катта гуруҳ реклама бордлари, табло ва ёритишга жавоб беради. Албатта, фаррошлар, юк ташувчилар, ҳайдовчилар (клуб автобуслари ҳайдовчилари ҳам)сиз ўйинни тасаввур қилиб бўлмайди. Улар тахминан 50 кишини ташкил қилади. Ҳисобимизда 150 киши бўлди.

Эхтиёт бўлинг, болалар!

Сиз телекомпаниялар миллиардлаб фойда қиладиган футболчиларнинг майдонда югуриб юрганини кўрсатиш учун катта пул тўлайди, деб ҳисоблайсизми? Ҳозир тушунтирамиз, футбол мухлисларсиз ўтиши мумкин, бироқ болбой ва болгерлсиз бўлмайди! Стадионнинг катталигига қараб ҳар бир ўйинга 12дан 20га қадар шундай тўп олиб келиб берувчилар ўйинга олиб келинади. 170!

Маъмурият

Албатта, АПЛ ўйинларини Премьер-лиганинг махсус вакиллари ва клубларнинг расмий шаҳсларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Агарда қарши бўлмасангиз, 10 кишини қўшамиз - 180!

Айрим хизматчилар

Дунё футболи регламентига кўра, футбол ўйинини қабул қилаётган томон 4 нафар шифокор ва 2 тез тиббий ёрдам машинасини олиб келиши керак. Мухлисларсиз ўтса ҳам, стадионнинг хавфсизлигига 25дан ошиқ тартиб посбонлари ишлашади. +30=210

Телевидениедагилар

Телекомпанияларсиз футболни тасаввур қилишнинг иложи йўқ, улар ушбу ўйинни олиб кўрсатиш учун катта сумма тўлашган. ESPN нашрининг ёзишича АПЛнинг бир марказий ўйинида камида 120 нафар телеузатувчи ишлайди. Масалан, "Этихад" стадионига доимий равишда 38та камера жойлаштирилади.

Келинг ҳисоблаб оламиз: операторлар, техниклар, режиссерлар, эфирчилар, электриклар ва ҳайдовчилар, репортерлар ва экспертлар. Бироқ ўртача ҳисоблайдиган бўлсак, бу рақам 90ни ташкил қилади. Ух, биз 300лик довондан ўтиб кетдик.

Ҳа, майдондаги 22 нафар миллиардернинг ўйинини ёритгани шундай катта гуруҳ ишлайди ва стадионда меҳнат қилади. Умид қиламизки, АПЛ тўхтаб қолмайди!

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика