Latest news

19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  1 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  4 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   11 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  12 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  10 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  23

"Мустақиллик кубоги — 2018": “Яшнобод” финалга йўлланма олди News

"Мустақиллик кубоги — 2018": “Яшнобод” финалга йўлланма олди

Футбол бўйича Тошкент шаҳар иккинчи лига жамоалари ўртасида ўтказилаётган “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақаси финалчилари номи маълум бўлди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида ўтган уч учрашувнинг барчасида зафар қучган “Яшнобод” жамоаси ярим финалда “Сергели” футболчилари билан куч синашди. Тенг курашлар остида кечган мазкур баҳснинг 10-дақиқасида сергелиликлар ҳужумчиси Санжар Йўлчиев рақиб дарвозабонининг позиция танлашдаги хатосидан унумли фойдаланиб, узоқ масофадан дарвозани ишғол этди ва ҳисобни очди — 1:0.

Ўйин дебютининг бу тарзда кечишини кутмаган яшнободликлар қолган дақиқаларда бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Бу тез орада ўз самарасини берди. Орадан тўққиз дақиқа ўтгач, яшнободликлар вакили Алишер Зиёвуддинов жамоадоши Аббос Амоновни жуда қулай вазиятга чиқарди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиққан Аббос ҳисобни тенглаштирди. Аммо учрашув бош ҳаками офсайд қайд этиб, киритилган голни ҳисобга олмади. Орадан яна ўн дақиқа ўтиб, яшнободликлар жарима майдончаси яқинидан жарима тўпини ўйинга киритишди ва ҳисобдаги фарқни йўққа чиқаришни уддалашди. Афсуски, бу вазиятда ҳам ўйиндан ташқари ҳолат қайд қилинди ва гол инобатга олинмади.
Танаффусга 5-6 дақиқа қолганида барибир “Яшнобод” футболчилари ўз мақсадларига эришди. Яшнободликларнинг тиниб-тинчимас ёш ва умидли ҳужумчиси Миржалол Мирзаев тажрибали дарвозабон Артур Парвановни доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди — 1:1.

Иккинчи бўлим ҳам шиддатли ва муросасиз кечди. Ҳар икки жамоада ҳам бир қатор голга тортадиган вазиятлар юзага келди. Бироқ дарвозабонлар ва ҳимоячиларнинг бехато ҳаракатлари дарвозалар дахлсизлигини сақлаб қолди.

Якунда жамоалар мусобақа низомига кўра, ғолиб номини пенальтилар серияси орқали аниқлашди. Унда “Яшнобод” жамоасининг умидли ва ёш дарвозабони Бобуржон Ҳайдаров чинакам маҳорат кўрсатди. У “Сергели” футболчиларидан икки нафарининг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлиб, ўз жамоаси ғалабасини таъминлашга катта ҳисса қўшди. Пенальтилар бўйича якуний ҳисоб — 2:4! “Яшнобод” жамоаси “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақаси финалига йўлланмани қўлга киритди.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
“Мустақиллик кубоги — 2018”
Ярим финал, 2018 йил 11 август.
“Сергели” — “Яшнобод” — 3:5 (асосий вақтда — 1:1, пенальтилар бўйича — 2:4).
Ҳакамлар: 
Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайловов, Ришат Нугманов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
“СЕРГЕЛИ”: Артур Парванов, Илҳом Усмонов, Абдулла Муҳамедов, Маъмур Илҳомов, Илёсбек Мўйдинов, Меҳриддин Синдоров, Равшан Тешабоев, Элбек Кўпайсинов, Абдулазиз Халилов, Санжар Йўлчиев, Шохнур Менглиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Йўлдошев, Асадбек Тўхташев, Александр Мувалов, Азамат Халилов, Хислат Халилов, Нодир Саъдуллаев, Элбек Дўстбеков.
“ЯШНОБОД”: Бобуржон Ҳайдаров, Тоҳир Исроилов, Ислом Исмоилов, Аббос Амонов, Шокир Бекназаров, Фирдавс Кенжаев, Аббос Саидкаримов, Баҳодир Даминов, Алишер Зиёвуддинов, Миржалол Мирзаев, Азамат Бойматов (с).
Захирадан майдонга тушганлар: Маъмурбек Насриев, Расулжон Раҳмонбердиев, Юсуф Алиев, Бекзод Аҳмедов, Расул Шуҳратов, Муҳаммадлазиз Омоналиев, Шамсиддин Саъдуллаев.
Голлар: Санжар Йўлчиев, Миржалол Мирзаев.

Иккинчи ярим финал баҳсида “Осиё”ФК жамоаси “Оқтепа” футболчиларини мағлубиятга учратди — 3:2.
Финал учрашуви 15 август бўлиб ўтади. Унда “Яшнобод” — “Осиё”ФК жамоалари бош соврин учун майдонга тушадилар. Учрашув “Обод” сунъий қопламали стадионида соат 17.00 да бошланади.

Rating: -35   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика