Latest news

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

"Мустақиллик Кубоги-2024" мусобақаси якунланди. Бош соврин Оҳайо штатига йўл олди News

"Мустақиллик Кубоги-2024" мусобақаси якунланди. Бош соврин Оҳайо штатига йўл олди

Маълумотларга қараганда, бугунги кунда дунёнинг энг тараққий этган мамлакати АҚШда қарийб 0,5 миллион атрофида ватандошларимиз истиқомат қилишади.

Улар халқимизга хос миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар ва, энг аввало, ўз она тилини унутиб юбормасликка интилишмоқда. Шу мақсадда бу сафар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган тантаналар ҳар қачонгидан кўтаринки руҳда ташкил этилди. Буни байрам тадбирлари 25 августда бошланиб 9 сентябрга қадар давом этгани ҳам тасдиқлайди. Ҳатто Ўзбекистоннинг ўзида ҳам Мустақиллик байрами бу қадар узоқ нишонланмаса керак.

Байрам шодиёналарига 7-8 сентябрь кунлари Нью-Йорк штатининг Бруклин шаҳрида ўтказилган анъанавий футбол мусобақалари якун ясаб берди. Ҳисоб бўйича 8-маротаба ташкил этилган бу йилги мусобақаларда АҚШнинг 10 та штатидан жами 15 та ҳаваскор жамоа иштирок этди. Бундан яхшироқ кўрсаткич фақат 2023 йилги мусобақаларда қайд этилган, ўшанда 12 та штат қамраб олинган. Йўл олис бўлишига қарамай, Калифорния (енгил машинада 45 соат юрилади), Миссури (1200 мил, салкам 2000 км), Иллинойс каби штатлардан ҳам жамоалар Нью-Йоркка етиб келишгани таҳсинга лойиқ. 



Дарвоқе, ушбу мусобақаларда ўз вақтида мухлисларга яхши таниш бўлган Камрон Копадзе, Даврон Мирзаев каби иқтидорли футболчилар ҳам тўп тепишганини инобатга олсак, АҚШдаги ватандошларимиз орасида бу мусобақа, умуман, футболга қизиқиш юқори экани аён бўлади. 

Бу йилги мусобақаларда ҳам 17 ёшдан тортиб 50 ёшдан катта юртдошларимиз тўп тепишди. Хусусан, "Лочин" жамоаси сафида ҳаракат қилган Ҳамидулла Исоқов айни пайтда 51 ёшни қарши олган ва у энг фахрий иштирокчига айланди.

Бевосита мусобақага келсак, 15та жамоа 3 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. Ўз гуруҳларида дастлабки 2 ўринни олган жамоалар ҳамда 3-ўрин соҳиблари орасида энг яхши кўрсаткичга эга 2 жамоа плей-офф босқичига йўл олди. 

Чорак финалда Нью-Йоркнинг VIP жамоаси Оҳайо штатидан келган "Водий" жамоасини йирик - 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу плей-офф босқичида кузатилган ягона йирик ҳисоб бўлди. Қолган жуфтликларда ғолиб атиги бир тўп фарқи билан аниқланди ёки пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Кўриниб турибдики, ўйинлар жуда муросасиз ва шиддатли рақобат остида кечди.



Натижалар билан танишинг:

1/2 финал

"Ҳамкор" (Оҳайо) – VIP (Нью-Йорк) 2:1

"Uz Galaxy" (Калифорния) - "Лочин" (Канзас Сити, Миссури)  0:0 (пен. 3:2)


3-ўрин учун

VIP – "Лочин" 0:0 (пен. 3-2)


Финал 

"Ҳамкор" – "Uz Galaxy" 1:0


Шу тариқа мусобақани кўтаринки руҳда ўтказган "Ҳамкор" жамоаси кубокни боши узра баланд кўтарди. Маълумот учун, жорий йилги "Наврўз Кубоги"да ҳам ғолиблик Оҳайо штатининг "Водий" жамоасига насиб этганди. Демак, ушбу штатда яшовчи ватандошларимизда футболга қизиқиш ортиб бормоқда.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар, жумладан, MahallaUSA Ўзбек-Америка ассоциацияси жамоаси ҳамда "Ватандош" жамоат фонди томонидан кубок, медал ва пул мукофотлари билан тақдирланди.



"Жамиятимиз анча вақтдан бери фаолият кўрсатиб келади. Ўйлаб юрардим, нима қилсак, АҚШнинг барча ҳудудларида яшовчи ватандошларимизнинг бошини қовуштирсак бўлади? Ниҳоят, узоқ ўйлаб миллионлар ўйини футбол атрофида бирлашишга қарор қилдик. Кўриб турганингиздек, бугун мусобақамизда 10 та штатдан жамоалар қатнашди. Ўйлайманки, бу каби тадбирлар мусофирликда юрган ватандошларимиз янада жипслашишига хизмат қилиш баробарида ёшларимиз орасидан иқтидорли футболчилар етишиб чиқишига хизмат қилади. Ишонамамки, тез орада ўзбек ёшлари орасидан MLS'да тўп тепадиган ва миллий термамизга ёрдам қила оладиган футболчилар етишиб чиқади", – деди мусобақа ташкилотчиси, MahallaUSA Ўзбек-Америка ассоциацияси раиси Абдумалик Аҳмедов.


Отабек Эшмаматов, 

Нью-Йоркдан махсус

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика