Latest news

15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  0 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  1 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15

Мусобақалар регламенти – 2018: Интизом ва жарима санкциялари News

Мусобақалар регламенти – 2018: Интизом ва жарима санкциялари

Ушбу мавсумдан бошлаб, Суперлига ҳамда Про-Лига клубларига нисбатан кўриладиган интизомий ҳамда жарима санкциялари ўзгартирилди.

Эндиликда, клуб, клуб расмийлари ва бошқаларга қўлланиладиган интизомий ва жарима чоралари бироз ўзгарди.

Санкциялар характери ҳамда суммаси ЎФФ Тарти-интизом Қўмитаси томонидан унинг жиддийлик ҳамда юмшатувчи омиллари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Жарима санкциялари қўшилиб, умумий ҳисобланиши мумкин.

Клуб (стадион)ларга нисбатан қўлланиладиган санкциялар:

а) огоҳлантириш;

б) учрашувни мухлисларсиз ўтказиш;

в) стадионни дисквалификация қилиш;

г) учрашувни нейтрал стадионда ўтказиш (бошқа шаҳарда);

д) учрашувни қайта ўтказиш;

е) учрашув ҳисобини бекор қилиш;

ж) техник мағлубият;

з) моддий жарима 500 000 000 сўмгача;

и) янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат бермаслик;

к) очколар олиб ташланиши;

л) мусобақа иштирокчилари сафидан чиқарилиши. Ушбу санкциялар қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

5.2. Майдондан берухсат чиқиб кетиш, учрашув ўтказишдан бош тортиш:

техник мағлубият;
пул жаримаси.

5.3. Учрашувга ташриф буюрмаслик:

техник мағлубият;
пул жаримаси;

Шунингдек, клуб раҳбарлари, расмийлар ва футболчиларнинг учрашувдан олдин, учрашув давомида ҳамда учрашувдан кейинги ноэтик, спортчиларга ҳос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлари учун;

Ҳакамлар, назоратчи, ПФЛ комисссари, меҳмон жамоа ҳамда учрашувнинг бошқа расмийларини кутиб олиш ҳамда кузатишда Регламент талабларини бажармаса;

Мусобақалар регламенти асосида клублар ҳамда стадионларга қўйилган ҳар қандай талаблар бажарилмаса, уларга нисбатан шунингдек, 500 000 000 сўмгача жарима қўлланилиши мумкин.

Расмий шахслар, клуб (жамоа) раҳбарлари ҳамда клубнинг бошқа ходимларига нисбатан қўлланиладиган интизом ва жарима санциялари:

а) огоҳлантириш;

б) Ўзбекистон Чемпионати, Ўзбекистон Биринчилиги ҳамда Ўзбекистон Кубоги учрашувларини ўтказиш билан боғлиқ расмий мажбуриятларидан дисквалификация қилиш ёки маълум муддатга четлатиш;

в) 500 000 000 сўмгача моддий жарима;

г) мураббийдан лицензиясини олиб қўйиш;

д) ҳар қандай турдаги футбол фаолиятидан маълум муддатга четлатиш.

Ушбу санкциялар учрашувдан олдин, учрашув вақтида ёки учрашувдан кейинги ҳар қандай ноэтик ва спортчиларга ҳос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлар, мусобақа ўтказиш ҳамда лицензия бўйича талаблар қўпол равишда бузилса ва шу каби бошқа ҳолатларда қўлланилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика