Latest news

15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  9 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  4 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  26 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  14 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди News

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" клубида ижарада ўйнаган Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов жамоани тарк этишди.

Йил бошида "Машъал"дан ижарага олинган футболчилар нима учун мавсум ўртасида "қалдирғочлар" сафини тарк этишди? Шу савол билан "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовга мурожаат қилдик.

"Биласизми уларни қишда жамоага олиб келгандик. Сабаби "Бунёдкор" ОЧЛ плей-оффида иштирок этиши керак эди, таркибимиздан 5 нафар футболчи U-23 Осиё чемпионатига кетганди, бундан ташқари бир қатор футболчилар хориж клубларига ўтиб кетишганди. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун Муртозаев ва Абдураимовни "Машъал"дан ижарага олгандик. Аммо ҳозир жамоамизда футболчилар етарлича. Бу ўйинчилар захирада ўтиришса ҳеч кимга фойда бўлмайди. Шу боис "Машъал"га қайтардик. Бу ташаббус ҳам "Бунёдкор", ҳам "Машъал" клуби томонидан бўлди. Ҳар иккала футболчига ҳам жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдираман ва кейинги фаолиятларида омад тилайман", - дейди Вадим Абрамов.

Маълумот учун, Сардор Абдураимов "Бунёдкор" таркибида Ўзбекистон чемпионатида 1 ўйинда қатнашган бўлса, Муртозаев 7 учрашувда бир бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика