Latest news

10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  1 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  15

Мурод Ризаев: "Австралия ва Япония тушмаса бўлгани" News

Мурод Ризаев: "Австралия ва Япония тушмаса бўлгани"

Бугунги қуръа ташлаш жараёнидан олдин СПОРТ телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Австралия ва Япония терма жамоалари тушмаса бўлгани. Қолган жамоалар билан бемалол ўйнаса ва ютса бўлади. Шу ўринда бир нарсани аччиқ бўлсада айтишим керак, терма жамоамизнинг иккинчи саралаш боскичидаги ўйин сифати яхши эмас. Савияди ҳужумчилар йўқ. Игорь Сергеевнинг бир ўзи камлик қилади. Стандарт вазиятларда хилма-хиллик кўзга ташланмаяпти. Бизга ранг-баранглик керак. Футболчилар майдонда худди қўрқиб ўйнашаётгандек таассурот қолдиряпти. Ва энг асосийси, аксарият футболчиларимизнинг бугунги жисмоний ҳолати яхши эмас.

- Легионер футболчиларимиз ҳақида қандай фикрдасиз? Улар ўз клубларида кўрсатаётагн ўйинларини терма жамоада ҳам тўлиқ намойиш эта олилшяптими?
- Сардор Рашидов, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов имкон қадар яхши ўйин намойиш этишяпти. Уларнинг ҳаракати бошқалардан ажралиб қолмоқда. Қолганлар ҳақида бир нарса дейиш қийин. Вадим Абрамов давридаги тажоввузкор ўйинимиз йўқолиб бораётганлиги ачинарли ҳолат. Кўпчилик қатори мен ҳам Сервер Жепаровнинг сальтоларини соғиндим. Менимча, қуръа тақвими биз учун омадли келди. Бундан максимал даражада фойдаланиш керак эмас, шарт. Лекин иккинчи саралаш босқичидаги ўйини билан ЖЧ-2018га чиқа олмайди. Ўйинни кучайтириш ва темпни ошириш керак. Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян кучли психолог. Савиясига ҳозирча бахо беролмайман. Тахминим Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар,Таиланд, Ўзбекистон. Шундай бўлса, ишимиз анча енгиллашади.

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика