Latest news

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  10 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  105 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Мурод Исмоилов: "Сўғдиёна"нинг ҳозирги ҳолати ўзига ярашмайди" News

Мурод Исмоилов: "Сўғдиёна"нинг ҳозирги ҳолати ўзига ярашмайди"

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари устози Мурод Исмоилов иштирок этди.
"Биринчи навбатда икки-уч йилдан буён "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда ғалаба қозона олмаётганди. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. "Сўғдиёна"нинг ҳозирги ҳолати ўзига ярашмайди. Уларнинг мураббийини иқтидорли деб биламан. Муаммолар туфайли жамоанинг аксар футболчилари бошқа клубларга ўтиб кетишди. Шу боис Даврон Файзиев янги жамоа тузмоқда. Иккитадан кўп гол урдик, демак бу оддий ғалаба бўлмади", - дейди Исмоилов.

- "Нефтчи"ни "Бунёдкор"га қарши ўйин кутиб турибди...
- Ҳар бир ўйинга иложи борича 100 фоиз тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Стадионга келган барча мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга уринамиз. Мақсадимиз шу, ҳар бир ўйинда охиригача курашиш. Натижа эса яратгандан. "Бунёдкор"дан олдин кубокда "Оқ-тепа"га қарши ўйинимиз бор. Бу учрашувга ҳам эътибор юқори. Агар йигитлар бугунгидек кўрсатмаларни тўғри бажаришса ғалаба билан қайтамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика