Latest news

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  31 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Мурод Исмоилов: "Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун имкониятимиз ошди" News

Мурод Исмоилов: "Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун имкониятимиз ошди"

Бугун бўлиб ўтган "Локомотив" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди.
Дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Бугунги ўйин кутилганидек шиддатли бўлди. Икки кучли жамоа бир-бирига рўбару бўлди. Биринчи бўлимда чиройли ўйин кўрсатиб гол урдик ва иккинчи бўлимда ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумга таяндик. Йигитиларга раҳмат айтаман. Мухлисларни хурсанд қилдик", - деб гап бошлади Мурод Исмоилов.

- "Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг психологик ғалаба руҳи кўтарилмоқдами?

- Бу нарсани кўп нарсалар билан боғлашимиз мумкин. Мен шунга ишондимки бугун жамоамизда катта руҳни кўрдим. Озгина қийинчиликларимиз бор эди ва у масалалар ечилди. Машғулотларда мана шулар тушунтирилди. Мана шундай жамоам борлигидан фахрланаман.

- Жамоанинг бир текис ўйин намойиш эта олмаётгандек. ОЧЛга умид пайдо бўлдими? Шундай ният борми?

- Ўз-ўзидан йигитлар кўзида Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасига умид пайдо бўлди. Улар ёш ва кўзи ёниб турибди. Шуни йигитларга сингдирамиз. Охиригача курашишга мажбурмиз. “Насаф” билан ўйингача элликка-эллик бўлса энди имкониятимиз жуда ошди. Энди қисқа таътил бўлади. Самарқанддаги ўйинга яхши руҳ билан бормоқчимиз.

- Акбар Исматуллаевни соғлиғи борасида қандай фикрдасиз?

- Ҳали аниқ қарор чиқмаган ва жароҳати яна қайталаган кўринади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика