Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Мурод Исмоилов: "Локомотив" билан сафарда дуранг биз учун яхши натижа" News

Мурод Исмоилов: "Локомотив" билан сафарда дуранг биз учун яхши натижа"

"Локомотив" - "Нефтчи" (1:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Мурод Исмоилов иштирок этди.
"Аввало барчани Наврўз айёми билан табриклайман. Ўйин хусусида гапирадиган бўлсак, бугун биз жуда кучли футболчиларга эга бўлган жамоа қарши ўйнадик. "Нефтчи" бугун ўз кучидан келиб чиқиб, ҳимоявий ўйин тактикасини танлади. Кўпчиликка ўйинимиз балки унча ёқмагандир. Лекин вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўйнадик. Бир томондан олиб қараганда, бу баҳсда омадимиз ҳам чопди. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди ёки мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Лекин "Локомотив" бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Энди бу нарсалар у жамоанинг муаммоси. Асосийси биз Тошкентдан очко олдик", -  дея гап бошлади Мурод Исмоилов.

- "Нефтчи" дасталбки икки турда икки очко жамғарди. Бу сиз учун қониқарли натижами?
- Бугун биз "Локомотив" билан сафарда ўйнадик ва дуранг ёмон натижа эмас. Лекин биринчи турдаги натижа биз учун қониқарли бўлмади. "Шўртан" билан ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Бир қатор футболчиларимиз олимпия терма жамоасига жалб этилган. Лекин биз "Пахтакор"га ўхшаб ўйинни қолдиришни сўрамадик. Лекин бу билан уларнинг қарорини ёмонламоқчи эмасман. Сабаби уларнинг асосий таркиб футболчилари термага чақирув олишди. Бизда эса барча ўйинчилар ҳам асосий таркиб аъзолари ҳисобланмайди.

- Отабек Ҳайдаров бугун ҳужум чизиғида ўйнамади ва Акмал Ҳолматовни захирадан майдонга туширишингизни сабаби нимада эканлигини айтиб берсангиз?
- Отабек Ҳайдаров бугун вазиятдан келиб чиқиб ҳужумда ўйнамади. Акмалга келадиган бўлсак, мана биламизки "Манчестер Юнайтед"да Гиггз ва Скоулз каби футболчилар ўйнашган. Улар нафақат асосий таркибда майдонга тушиб жамоага ёрдам беришган, балки кийиниш хонаси ҳам етакчилик қилиб, ажойиб муҳитни яратишда ва футболчиларни тажрибасини оширишда катта кўмаклари теккан. Акмалдан биз керакли пайтда фойдаланамиз. Унинг ҳозирги кундаги жисмоний ҳолати 90 дақиқа ўйнашга йўл қўймайди. Ҳолматов нафақат майдонда, балки майдондан ташқарисида ҳам бизга катта ёрдам бермоқда.

- Мурод Бобожоновнинг жароҳати жиддийми?
- Мурод Бобожоновни нега асосий таркибда туширмаяпсизлар деган саволлар жуда кўп янграмоқда. Муродбекнинг жароҳати борлиги боис биз уни асосий таркибда қўймаётган эдик. Мана бугун ҳам иккинчи оёғини шикастлаб олди. Лекин ўйлашимча, у тез орада яна майдонга қайтади.

- Кейинги ўйин янги стадионда бўладими ёки яна Қиргулидами?

- Худо хоҳласа "Навбаҳор" билан бўладиган баҳс янги стадионда бўлиб ўтади. Янги стадион Наврўз байрамига очиб топширилди ва эндиликда ўйинларимизни ушбу стадионда ўтказамиз.


Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика