Latest news

18:13"Андижон" — "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  2 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  4 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9

Мурод Исмоилов: "Ғалаба қозонишимизни уч кун олдин сезгандим" News

Мурод Исмоилов: "Ғалаба қозонишимизни уч кун олдин сезгандим"

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб журналистлар саволларига “Пахтакор” устози ташриф буюрди.
- Айтишларича, саккиз йилдан буён “Бунёдкор”ни чемпионат доирасида ютмаган эканмиз. Ушбу нохуш анъанага чек қўйганимиздан хурсандман. Ғалаба қозонишимизни уч кун олдин сезгандим. Шуни болларга айтгандим: ўз кучларимизга ишонсак албатта ғалабага эришамиз дедим. Рақибга етарлича қаршилик кўрсатиб, ғалабага эришдик, - деб гап бошлади Мурод Музаффарович.

- Иккинчи ҳужумчини майдонга туширишингиз тактик ўзгаришмиди?
- Йўқ, мажбурий ўзгариш қилдик. Ўша вазиятдан олдин Ойбек Қиличев сариқ карточка олиб, бизни хавотирга солганди. Шунинг учун захирадан Солиевни тушириб, Сергеевни чап қанотга олдим.

- Шогирдларингиз иккинчи давранинг қолган учрашувларида ҳам худди бугунгидек барқарор ўйин кўрсата оладими?
- Агар бугунгидек ўз кучларига ишона олишса, албатта барқарор ўйнай оламиз. Шунингдек, давралар оралиғида сафимиз кучайди, жароҳатланганлар сафга қайтишди.

- “Пахтакор” аъзоларида бугунгидек руҳий устунликни нима сабабдан ҳар доим ҳам кузатмаймиз?

- “Бунёдкор” биз билан ҳар доим ҳам ўйнайвермайди. Бу жамоага қарши ўзимизни кўрсатгимиз келади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика