Latest news

21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  0 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  14 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  103 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  26 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг "Қўқон-1912" жамоасидаги ўринбосарини биласизми? News

Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг "Қўқон-1912" жамоасидаги ўринбосарини биласизми?

"Қўқон-1912" учун Суперлиганинг сўнгги турларини кўтаринки руҳда ўтди, десак муболаға бўлмайди.

АГМК билан ўз майдонида жанговар дуранг ўйнаган бўлса, 26-турда Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Шу куни майдонда мухлислар 5та ажойиб гол гувоҳига айланишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг бурчакдан тўғридан-тўғри Ўткир Юсупов дарвозасини аниқ нишонга олиши ўйиннинг жозибасини янада оширди, дея оламиз. Тезкор ярим ҳимоячи Бахтиёр Ашурматов жамоага келгач янги даражага чиқди. Жамоа етакчиси Мурод Ҳолмуҳаммедов майдонга тушмаган ўйинларда стандарт вазиятларда ўзини кўрсатди, тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турди. 2021 йилги мавсумда жаъми 26 учрашувда 5та гол урди ва жамоадошлариниинг 3та голига ассистентлик қилди. Яқинда маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбатлашдик. 

- "Қўқон-1912" мавсумни Яйпандаги ғалаба билан бошлаб, Намангандаги ғалаба билан якунлади. Ушбу жиҳатда ҳам рамзий маъно яширингандек. Жамоа уйдаги ўйинларга қараганда, сафарда кўпроқ ғалабаларга эришди...
- Авваламбор ассалому алейкум. Жорий йилги Ўзбекистон чемпионати кураш ва шиддатларга бой ўтди. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, иккинчи ва учинчи ўринларга кураш охирги тургача давом этди. "Навбаҳор" билан ўйинга келадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам дерби номига мос ўтди. Якунда биз 3:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Менимча бу учрашувдан мухлислар роҳатланишди. Мазкур беллашувга одатдагидек тайёргарлик кўрдик. Бизга мотивация берадиган нарса учрашувнинг дербилиги эди. Тўғри айтдингиз жамоамиз сафарда кечган 13та ўйинда 21 очко жамғарди. Меҳмонда тўпланган очколарда "Пахтакор"дан кейинги ўринни эгаллади. Уйда ҳам шундай кўрсаткич қайд этганимизда чемпионатни юқори ўринларда бемалол тугатардик. 

- Сўнгги икки мавсум билан солиштирганда қизиқ ҳолатни кўришимиз мумкин. 2020 йил уй жамоаси, дея таърифланган "Қўқон-1912" бу йилга келиб сафар жамоасига айланди...
- Назаримда уйдаги ўйинларда омадимиз келмади. Кўп учрашувларда устунлик томонимизда бўлди. Рақиблардан кўп вазиятлар ярата туриб, голни улар уриб кетган ҳолатлар ҳам учради. "Пахтакор", "Локомотив" каби номдор жамоаларни ютдик. "Бунёдкор" ва АГМК билан баҳсларда жанговар дуранг қайд этилди. 

- Юқорида ҳам таъкидладик, Бахтиёр Ашурматов жамоага келгач кўп футболчилар қатори сизга ишонч билдирди. Стандарт вазиятларда ўта аниқлик билан ҳаракат қиладиган Мурод Ҳолмуҳаммедов иштирок этмаган баҳсларда ушбу вазифа сизга юклатилди...
- Биринчи навбатда яратганга шукур айтаман. Икки йил барқарор равишда жароҳатларсиз ўйин амалиётига эга бўлдим. Бахтиёр ака ва уларга яқиндан ёрдам берган Даврон Файзиевга билдирилган ишонч учун катта раҳмат. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлаймиз. Машғулотлар маҳсулини расмий ўйинда кўрамиз. Гоҳида ўхшайди ёки ўхшамайди. 

- Мурод Ҳолмуҳаммедовга ўринбосар сифатида кўрилишингиз ёқимли бўлса керак...
- Мурод акага ўринбосар бўлиш яхши албатта. Ўйиндан олдин жарима зарбалари вақтида ким қайси позициядан тепиши борасида кўрсатма берилади. 

- Мавсумдаги қайси ўйин жамоа учун бурилиш нуқтаси бўла олди?
- "Металлург" билан сафардаги 1:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалаба жуда катта аҳамият касб этди. Мавсумни 8 ўринда тугатиш биз учун қониқарсиз натижа ҳисобланади. Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган содиқ мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика