Latest news

23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  1 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  4 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  67 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  5 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4

"Мураббийнинг ўзгариши ҳаёт тўхтаб қолганини англатмайди". "Металлург" футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов илк ғалабадан сўнг яна нималар деди? News

"Мураббийнинг ўзгариши ҳаёт тўхтаб қолганини англатмайди". "Металлург" футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов илк ғалабадан сўнг яна нималар деди?

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди.


"Мавсумдаги биринчи ғалабамизни ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида нишонлаганимиздан хурсандмиз. Айтганимдек очилиш учрашуви бўлгани учун ғалаба қозонишдан бошқа чорамиз йўқ эди. Рақибни мағлуб этиб байрамона кайфиятни давом эттиришни ният қилгандик. Ишқибозларимиз олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлди. Биринчи турда "Сурхон" билан учрашувда режаларимиз иш бермади. Шу боис иккинчи турда ўз ўйинимизни кўрсатишимиз шарт эди.

Тўғри, стартдаги илк баҳсдан сўнг жамоамизда мураббий ўзгарди. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Жамоамизни тарк этган Андрей Шипилов учун ҳам ўйнашимиз ва ўзимизни кўрсатишимиз шарт эди, деб ўйлайман. "Бунёдкор" бизга ҳар томонлама қаршилик кўрсатишга уринди. Аммо омад бизга кулиб боқди. 

Шаҳзод Нурматов мажбурий ўзгартирилди. Шундан сўнг мураббийларимиз мендан олдинги чизиққа ўтиб ўйнашимни айтишди. Бунинг сабаби эса мен аввал ҳам ҳужумда тўп тепганман. Бу борада қийинчилик бўлгани йўқ",- дейди футболчи. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика