Latest news

23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  0 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  46 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  0 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  13 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  5 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  4

Мураббий, Неймар... ПСЖнинг ЕЧЛдан чиқиб кетиш 5 сабаби News

Мураббий, Неймар... ПСЖнинг ЕЧЛдан чиқиб кетиш 5 сабаби

Кеча ПСЖ "Реал" фонида ёмон жамоа эмаслиги кўринди.

Иккинчи бўлимда яхши ўйин намойиш этишди, бироқ Эмери жамоаси ғалаба қозона олмади. Футболчилар ўз ишига шундай муносабатда бўлсалар, ЕЧЛни ютишдек қийин вазифа уддаланармикин... Ўтган мавсумда ҳам ПСЖ гранд жамоа эмасди. Неймар ва Мбаппе трансфер қилинганда ҳам жамоага чемпионлик руҳи сингмади. Нима учун ПСЖ ЕЧЛдан чиқиб кетди?

НЕЙМАР "ОЛТИН ТЎП"НИ ИСТАЙДИ

ПСЖнинг асосий муаммоси - Неймар индивидуал ўйнашда доимо барқарор эмас. Бу гап Роналдуга ҳам тегишли, бироқ икки етакчи футболчиларнинг ўзига хос хислатлари етарли. Португалиялик футболчи "Олтин тўп"ни ютиши учун ЕЧЛда яна бош совринни олиш кераклигини тушунмоқда. Неймарга эса бундан-да кўпроғи керак. Криштиану ва Леонинг соясидан чиқиш учун унга ПСЖнинг ғалабалари камлик қилади. Бразилиялик муҳим ўйинларда голлар уриб, қаҳрамон бўлиши керак. "Реал"га қарши дастлабки баҳсда тўп билан кам бўлди ва дарвозанинг олдида олдингидек хавфли ўйнай олмади.

Неймар ПСЖга ЕЧЛни ютиш учун борган. Кўринишидан бу унга унчалик муҳим эмасдек. У дунёда биринчи рақамли бўлишни истаган. Неймар масала ҳал бўладиган вақтларда ҳар доим тўпни ўзи тепишни истайди, ҳаттоки шериги бўш дарвоза олдида турганида ҳам. Буни кўп кузатганмиз. Бундай муносабат билан у жамоанинг асосий юлдузи бўла олмайди.

Неймарнинг жароҳати вазиятни жиддий равишда ўзгартиргани йўқ. Албатта, Кавани ва унинг бошқа жамоадошлари доимо Неймарга соғлиқ тилаб турди, аммо жамоа вайрон бўлди. Барча мухлислар Неймардан айнан ЕЧЛда ўзини кўрсатишини кутишганди.

ЖАМОАДА БИРДАМЛИК ЕТИШМАЯПТИ

Дунёнинг юлдуз футболчилари йиғилган "Реал" катта мақсадлар йўлида бирлаша олмоқда. "Мадрид" - "Барселона" эмас, бу ерда Суарес ва Месси дам олмаяпти. Роналду ҳам овқат пишириб ёки Бэйл билан бассейнда чўмилаётгани йўқ. Улар майдонда жанг қилишни билади. ПСЖда эса шундай сифатлар етишмаяпти.

Юлдузлар жамоасида мураббийнинг асосий вазифаси - коллектив йиғиш. Бундай ишларни бажаришда Карло Анчелотти жуда машҳур. Италиялик мураббий машғулотларда футболчиларга катта босим ўтказмайди, шу орқали жамоада яхши футбол муҳитини шакллантира олади. "Бавария"ни бу ердан истисно қиламиз, у бу жамоадан илк мавсумдаёқ кетди.

ПСЖда эса қаттиқ можаролар бор. Неймар ва Кавани тезда бир-бирини ёмон кўриб қолди, Дракслер, Ди Мария ва Пасторе иштиёқини йўқотган, доимий захира ўриндиғида, Вератти "Барселона"га кетиши орқасидан клуб раҳбарияти билан келиша олмаяпти. Бу сизга юзаки кўриниши мумкин. Фақат энг яхшилар майдонга тушишади. Улар вазифаларини ўзлари бажара олишлари керак.

МУРАББИЙ ТОП-КЛУБГА МУНОСИБ ЭМАС



Унаи Эмерини тактикалар устаси, футбол билан яшайдиган, ҳар доим севимли жамоаси учун қайғурадиган инсон сифатида таърифланади. Ёшларни шуғуллантираётганда улар ғалабага чанқоқ бўлишлари керак. Ўртача ёшдагилар эса катта шартномалар ҳақида ўйлашади. Эмери "Валенсия" ва "Севилья"да яхши ишлади. У ерда ўзига хос обрў-эътибор қозонди. Ўша вақтларда унинг жамоалари топ-клублар билан кўп ҳам дуч келмаганди.

ПСЖдагилар жамоада фақатгина Неймар бор деб ўйламоқда, бошқа юлдузлар эса ҳисобга олинмаяпти. Балки улар сарфланган миллионлар ҳақида ўйлаётгандир...

Якунда Эмери жамоаси "Спартак" даражасига тушиб қолди, жамоадаги бирдамлик йўқолди. Бу ҳолат ҳаттоки россиялик футболчилар учун жуда ёмондир. Юмшоқ характер - ҳар доим ҳам жамоага керакли услуб эмас.

Эмери - яхши тактик, бироқ унинг қарашлари вазиятларни ҳал қила олмаяпти. У жуда кўп ғоялар билан ўралашиб қолган. Кўпчилик Эмери "Реал" билан жавоб баҳсида Мбаппенинг ўрнига Ди Марияга ишонч билдиради деб ўйлаганди. Аргентиналик футболчи яхши жисмоний ҳолатда эди, Килиан эса охирги пайтларда майдонга тушмаётганди. Балким мураббий Анхель ва Килианни бир таркибда қўйишни режалаштиргандир. Бу балким раҳбариятга ёққандур.

КИМПЕМБЕ, ЛО ЧЕЛЬСО, АРЕОЛA, БЕРЧИЧЕ…

Ким улар? ПСЖ ўзини Европа чемпионлар лигаси турнирининг фаворити деб ҳисобласа, бошқа топ-клублар каби захира ўриндиғини кучайтириши лозим. Агарда "Реал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль дисквалификация қилинадиган бўлса, унинг ўрнида тажрибали Начо ўйнайди. 

ПСЖда 35 ёшли Тьяго Мотта жароҳат олганидан сўнг ўрнига Ло Чельсо майдонга туширилди, бу унинг учун ЕЧЛдаги илк баҳси бўлди. Дебют учун қулай вазият! Альтернатив бормиди? Албатта! Яқиндагина амирликлардан борган Лассана Диарра ҳисобдан чиқмасин.

Шундай даҳшатли ҳолат ҳимояда ҳам бор. Кимпембе асосий таркибда фақатгина бир марта - "Андерлехт"га қарши ўйинда майдонга тушганди. Дарвозабон эса умуман бошқа тарих. Топ-жамоалар билан ўйинда клуб дарвозасини шундай посбон қўриқласинки, у оддий пасларда хатоликка йўл қўймасин, зарбаларни қайтарсин. Мбаппенинг зарбасини Навас қандай қилиб қайтарганини эсланг.

ПСЖДА КИЧИК ЖАМОА МЕНТАЛИТЕТИ БОР

Парижликлар бир неча йиллардан буён ЕЧЛни ютиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Бироқ бунинг учун жамоа ўзига ишонмаяпти. Катта баҳсларда клуб парчаланиб кетмоқда. Ўтган мавсумда жамоа қандай қилиб 4:0 ҳисобидаги ғалабани йўққа чиқарганини ўзлари тушуниб олишганмикин?

Бу мавсумда ПСЖ Францияда яхши статистика қайд этмоқда, бироқ у ерда ҳам муҳим баҳсларда ишлар ўхшамаяпти: "Марсель" билан сўнгги дақиқаларда ғалабанинг қўлдан чиқарилиши, "Лион"дан учралган мағлубият. Ўзига яқин бўлган жамоалар билан баҳсда ПСЖ ғалабага эриша олмади. Бунга "Бавария"дан учралган мағлубиятни ҳам қўшса бўлади. Шунда ПСЖ катта ўйинларда сафарда умуман ғалаба қозона олмаган.

"Реал"га қарши ўйинда ҳақиқий гранд жамоа ўтказиб юборилган голдан кейин бемалол натижани тўғрилаб кета оларди. ПСЖ эса шунчаки бунга қодир эмас. Биринчи ўйиндаёқ Мадрид ким қирол эканлигини кўрсата олди. Танҳо Неймар, ёмон захира, бошқариб бўлмайдиган коллектив, юмшоққўл мураббий ва характер.

Бундай салбий жиҳатлар билан шундай бой жамоа ҳам ЕЧЛни юта олмайди. ПСЖда ички тартибни ўзгартирадиган вақт келди.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика