Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  6 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  7 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  6 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Мундиалмос мутахассис News

Мундиалмос мутахассис

Нуфузли мусобақаларнинг фаворитлари сафида юрадиган терма жамоаларнинг нақд 6таси Россия мундиалига янги бош мураббийлар раҳбарлигида йўл оладиган бўлишди.

Сабаби оддий - Англия, Испания, Бразилия, Италия, Аргентина ва Бельгиянинг сўнгги қитъа биринчиликларида кўрсатган ўйинлари мухлису-мутахассисларни қониқтирмади.

Сэм Эллардайс (Англия)

Ёши:
61 ёшда

Фаолияти: 1991 йилдан ҳозиргача 9та клубга устозлик қилган. Жумладан, Ирландиянинг «Лимерик», Англиянинг «Болтон», «Ньюкасл», «Блэкберн», «Вест Хэм» ва «Сандерленд» жамоаларига.

Натижалари: 1992 - Ирландия 2-лигаси ғолиби («Лимерик»), 1998 - Англия 1-дивизиони ғолиби («Ноттс Каунти»), 6 марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи унвонига сазовор бўлган.

Эллардайс номзоди аввал ҳам ФАнинг рўйхатларидан жой олган. Лекин ҳар доим фаворитлик бошқа мутахассисларга насиб этган. Катта Сэм шу пайтгача бирорта гранд жамоани бошқармаган, ЕЧЛ тажрибасига эга эмас. Унинг севимли прагматик футболини кўпчилик ёқтирмайди: бир пайтлар Моуриньо бу касбдошини «ХIХ аср мураббийи», деб атаган. «Ньюкасл» мухлислари эса зерикарли услубга қарши исён кўтаришганди. Қолаверса, Эллардайс шу пайтгача ҳатто ўсмирлар терма жамоасига ҳам устозлик қилган эмас. Хўш, нима учун айнан Эллардайс?

Биринчидан, катта Сэм ҳисобида шонли ғалабалар бўлмасада, у тайёргарликнинг илғор усулларидан фойдаланадиган малакали назариётчи. Қолаверса, тактика борасида ҳам Эллардайс қатъий нуқтаи-назарга эга. Рой Хожсондек ҳар мақомга йўрғалаш одати йўқ.

Иккинчидан, Евро-2016даги прагматик Фернанду Сантушнинг муваффақияти инглиз футболи мутасаддиларини шундай қарорга олиб келди.

Учинчидиан, катта Сэм - англиялик, матбуот вакиллари билан дўстона муносабатлар ўрнатган. Жамоада ажойиб руҳият ҳукмрон бўлишида бунинг аҳамияти катта. Анчадан бери омадсизлик чангалидан халос бўла олмаётган Англия шармандалик ҳиссиётидан безор бўлган. Ана шу тушкун кайфиятга барҳам бериш - Эллардайс­нинг бош вазифаси!

Хулен Лопетеги (Испания)

Ёши
: 49да

Фаолияти: «Райо Вальекано», «Реал Мадрид Кастилья», Испаниянинг U-19, U-20, U-21 терма жамоалари, «Порту».

Натижалари: Евро-2012 (U-19) ва Евро-2013 (U-21) ғолиби.

Шу пайтгача Лопетеги фақат битта юксак савиядаги жамоа - «Порту»га мураббийлик қилишга улгурган, холос. 2014|2015 йиллар мавсумида «аждаҳолар» ЕЧЛнинг чорак финалига қадар етиб боришганди. Лекин Португалиядаги бир ярим йиллик фаолиятида бирорта совринни қўлга киритолмаган. Табиийки, яна ўша долзарб мавзу кўндаланг бўлади: нима учун айнан у?

Висенте дель Боске ворисини белгилашда аввало кетма-кетлик тамойилига амал қилинди. Тажрибали мутахассис Испанияни янги савияга олиб чиқди. Бироқ охирги 2 нуфузли мусобақа натижаларидан маълум бўлдики, у ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб бўлди. Шу боис, терма жамоа ҳар икки турнирда ҳам муддатидан аввал ортга қайтишга мажбур бўлди. «Олтин авлод» вакилларининг бир қисми (Хави, Хаби Алонсо, Касильяс) катта саҳнани тарк этди, қолганлари эса (Иньеста, Сильва, Фабрегас) шунга яқинлашиб қолишди. Лопетеги эса ёш авлод вакилларининг имкониятларидан яхши хабардор. Айнан шу мутахассис раҳбарлигида Мората, Алькасер, Карвахаль, Алькантара, де Хеа, Иньиго Мартинес, Бартра, Иско, Коке, Ильярраменди, Тельо, Морено, Муниаин каби бир қатор иқтидор соҳиблари ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Европа чемпиони бўлишган. Мураббий бош жамоани қабул қилар экан, ўз шиорини эълон қилди: «Инқилоб эмас, эволюция!»

Дель Боске даврида ҳам шу жараён амалга оширилаётганди. Лопетегидан суръатни ошириш талаб этилади.

Тите (Бразилия)

Ёши:
55да

Фаолияти: Бразилиянинг «Гуарани», «Гремио», «Атлетико Минейро», «Палмейрас», «Интернасионал», «Коринтианс» ва бошқа бир қатор жамоаларини бошқарган. БААнинг «Ал-Айн» ва «Ал-Ваҳда» клубларида ишлаган.

Натижалари: Либертадорес кубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби (2012), Жанубий Америка суперкубогининг соҳиби («Коринтианс», 2013), Жанубий Америка кубоги (2008, «Интернасионал») ва Бразилия кубоги (2001, «Гремио») соҳиби, Бразилиянинг 2 карра чемпиони (2011, 2015, «Коринтианс»).

Амирликларга уюштирилган 2 қисқа хизмат сафарини ҳисобга олмаганда, Аденор Леонардо Бакки ёки қисқача Тите ўзининг футболчилик ва мураббийлик фаолиятини Бразилияда ўтказган. 28 ёшида жиддий жароҳат олган ярим ҳимоячи 30 ёшидан бошлаб мураббийлик соҳасида меҳнат қилмоқда. Тите «Коринтианс»ни 4 марта қабул қилиб олган. 2 марта жамоани тарк этишига терма жамоадан тушган таклифлар сабаб бўлганди. Дастлабки таклиф таклифлигича қолиб кетди - Сколари бошқарган «пентакампеонлар»нинг ўз уйидаги омадсизлигидан сўнг мутасаддилар Титега эмас, Дунгага ишонч билдиришганди. Бироқ қаторасига 2 марта Америка кубогида ва ЖЧ-2018нинг саралаш босқичидаги суст иштирок Титега мурожаат қилишга мажбур этди.

Янги бош мураббий бош жамоани бошқариш орзусини яширмаган бўлсада, касбдошлари устозлик қилаётган вақтларда ўз нуқтаи-назарини билдиришдан бош тортганди. Терма жамоага устозлик қилмаган бўлсада, бразилиялик «афсунгарлар»нинг кўпчилигига турли клубларда устозлик қилган. Яъни юлдузлар билан бемалол тиллаша олади. Ватандошлари Титени прагматик мутахассислар тоифасида кўрадилар. ЖЧ-2018ни мўлжаллаётган Бразилия учун ҳозирда айнан шу услубдаги мураббий керак.

Жампьеро Вентура (Италия)

Ёши:
68да

Фаолияти: Италиянинг «Сампдория», «Лечче», «Кальяри», «Удинезе», «Наполи», «Бари», «Торино» каби 17та клубига устозлик қилган.

Натижалари: «Торино» билан «В» сериясида 2-ўринни эгаллаб, «А» сериясига йўл олган (2012), «Лечче»ни (1997) ва «Кальяри»ни (1998) 3-ўрин билан элитага олиб чиққан, «Лечче» билан (1996) «С» сериясида ғолиб бўлган.

Бу мутахассис ҳам бош жамоани бошқариш орзусида бўлсада, топ-клубларда ишлаш насиб этмаган. 2009 йилда Вентура «Бари»ни Антонио Контедан қабул қилиб олди. Унинг илк мавсумида «Бари» рекорд даражада (50) очко жамғариб, 10-ўриндан жой олди. Лекин кейинги мавсумда элиттани тарк этди. Вентура эса «Торино»га ўтиб, 5 йил ишлади. Унинг даврида жамоа сезиларли юксалишга эришди, мураббий Глик, Черчи, Иммобиле, Дармиан ва Леонардо Бонуччи каби иқтидор соҳибларини кашф этди. Бонуччининг таъкидлашича, ёшларни руҳлантириш, бир мақсад йўлида бирлаштириш борасида Вентура юксак қобилият соҳиби. У ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам шогирд­лари кўнглини кўтара олади. «Хотиржам бўлинг, сиз бир гала оч тимсоҳларга қарши эмас, бор-йўғи «Ювентус»га қарши майдонга тушяпсиз» - деганди мураббий принципиал дерби арафасида.  Вентуранинг жамоалари доимо жўшқин ва мухлисбоп ўйин услуби билан ажралиб турган.

Вентура италиялик кекса мураббийлар рўйхатида Фульвио Бернардинидан (69 ёш) кейинги ўринда туради. Лекин буни фақат унинг паспортига қараган киши билади, холос. Терма жамоани қабул қилиш арафасида Вентура ўзидан 30 ёш кичик бўлган аёл билан никоҳдан ўтди.

Эдгардо Бауса (Аргентина)

Ёши:
58да

Фаолияти: Жанубий Американинг бир қатор жамоалари, жумладан, Перунинг «Спортинг Кристал», Эквадорнинг «ЛДУ Кито», Аргентинанинг «Сан-Лоренсо», Бразилиянинг «Сан-Паулу» клубларини бошқарган.

Натижалари: Перу чемпиони (2005), Эквадор чемпиони (2007, 2010), Либертадорес кубоги соҳиби (2008, 2014), Жанубий Америка суперкубоги соҳиби (2010).

Буни қарангки, азалий рақиблар ҳисобланмиш Аргентина ва Бразилия терма жамоаларига келган янги мураббийларда ўхшаш жиҳатлар жуда кўп: Бауса ҳам Тите каби Европада ҳам, терма жамоалар билан ҳам ишламаган, аниқ ҳисоб-китобга асосан иш кўришни ёқтиради, сов-ринлари ҳам кўп эмас - ЛДУ ва «Сан-Лоренсо»лар билан қўлга киритилган Либертадорес кубоклари. Агарда клублар ўртасидаги ЖЧнинг финалида «МЮ» дарвозасини Эдвин ван дер Салдан бошқа дарвозабон қўриқлаганида, Бауса Эквадор клуби билан яна бир нуфузли совринни қўлга киритарди.

Бауса - бор имкониятларидан унумли фойдаланадиган малакали мутахассис. Аргентинада эса сифатли «материаллар» етарли. Лекин янги бош мураббий аввало Мессини қайтариш йўлини топди. Ҳа, бу - осон иш эмасди: қаторасига бой берилган 3та финал 5 карра «Олтин тўп» соҳибининг руҳиятига қаттиқ таъсир этди.

Роберто Мартинес (Бельгия)

Ёши:
43да

Фаолияти: «Соунси», «Уиган», «Эвертон»

Натижалари: Чемпионшип ғолиби (2008), Англия кубогининг соҳиби (2013)

Юқорида зикр этилган мураббийларнинг тайинланиши - таваккалчилик унсуридан ҳоли бўлмасада, бельгияликлар қарори ҳаммасидан ўтиб тушди. Марк Вильмотс­ни Евро-2016дан кейин тараққиётни таъминлай олмагани учун истеъфога чиқаришди: ўз тарихида энг кучли таркибга эга бўлган жамоа қаторасига 2 марта йирик турнирларнинг чорак финалидан у ёғига ўта олмади. Бразилия мундиалида-ку жамоа қудратли Аргентинани енга олмаганди. Бироқ Францияда Евродебютанти - Уэльсга кучи етмади. Демак, қандайдир жиддийроқ чора кўрмасликнинг иложи йўқ эди. Матбуот Луи ван Галь, Гус Хиддинк, Луис Фернандес ва Ален Перрен каби мутахассислар тажрибасига умид боғлаётган бир пайтда, қаердандир испаниялик мураббий пайдо бўлди.

1995 йилдан бери Англияда истиқомат қилаётган Мартинес аввалига таянч ярим ҳимоячи позициясида тўп сурди. 2007 йилдан бошлаб ўзининг собиқ жамоаларида мураббийлик қилди. Фаолияти давомида маълум муваффақиятлар ва омадсизликни қайд этди. «Халл» билан шартнома имзолаш арафаасида Бельгиядан таклиф олди.

Мураббий «қизил иблислар»нинг етакчилари - Ромелу Лукаку ва Кевин Миральясларга ўз вақтида («Эвертон») устозлик қилган, терма жамоанинг бош-қа аъзоларини ҳам АПЛ орқали яхши билади. Эҳтимол, айнан шу жиҳат мутасаддиларни Мартинесга ишонч билдиришга ундагандир? Лекин нима бўлганда ҳам, ўта қалтис қарор - жамоа айни навқирон ёшда, ҳозир йўл қўйилган хатони 3-4 йилдан кейин тўғрилаб бўлмайди. Яъни «олтин авлод»нинг фаолияти барбод бўлади.

И. РАҲИМОВ тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика