Latest news

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  20 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  111

Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув" News

Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги ва ярим ҳимоячи Абдулазиз Хатим Ўзбекистонга қарши баҳсдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бизни эртага қизиқарли ўйин кутмоқда. Рақибимиз жуда яхши шаклланган жамоа. Ўзбекистон мундиалга йўл олди, бу жуда катта ва ажойиб ютуқ. Мен сизларни табриклайман. Менинг жамоам учун эртанги баҳс ҳам анча яхши имконият. Биз эртага ҳали етарлича имкониятга эга бўлмаган футболчиларни ҳам синаб кўра оламиз. Гуруҳдаги ҳар бир баҳс янги имконият дегани. Ўзбекистонга қарши ўйиннинг ҳар жабҳаси қийин кечади. Биз эртага имкон қадар курашувчан жамоа эканлигимизни намойиш этишимиз керак. Бу биз учун ҳақиқий чақирув", – дея фикр билдирди Хулен Лопетеги.

"Иккита терма ўртасидаги тўқнашувлар ҳар доим қийин кечади. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқиб улгурди. Биз эса плей-офф баҳсига йўл олмоқдамиз. Эртанги баҳс биз учун кейинги босқичга тайёргарлик кўриш учун дастлабки қадам бўлади. Ўйин ўта қийин кечиши аниқ. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан қийин синов бўлади. Барчасини тўғри амалга ошириб, ғалаба қозонишга интиламиз", – деди Абдулазиз Хатим эртанги баҳс олдидан.

- Эртанги учрашувда икки жамоада ҳам босим йўқ. Мана шу жиҳат эртанги ўйин сценарийсига қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жуда яхши футболчилар бор. Улар Европада тўп тепишади. Рақибимиз қандай футбол ўйнашни жуда яхши билади ва ўзи истаган услубдан фойдаланиб келмоқда. Биз эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Плей-офф босқичи бошланади. Кейинги босқич октябрга белгиланган. Унга қадар бундай челленжларда ўзимизни синаб кўришимиз керак. Биз сафарда турли хил атмосферада, кучли жамоаларга қарши ўйнамоқдамиз. Эртага ўзимизнинг қобилиятларимизни намойиш этишимиз керак.

- Футболчига савол. Абдулазиз, сиз ноябрь ойида "Ал Райян" жамоаси билан бирга "Пахтакор"га қарши учрашувда иштирок этиш учун Тошкентга келган эдингиз. Ўша вақти Дохада бўлиб ўтадиган терма жамоаларнинг дастлабки тўқнашувига 10 кунча вақт қолган эди. Ўшанда сиз билан суҳбатлашганимда, Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйин биз учун финалга тенг деган фикр билдирган эдингиз. Орадан олти ойдан кўпроқ вақт ўтди ва Қатар терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади. Ушбу вақт ичида Қатар терма жамоаси билан нималар рўй берди? Мундиалга чиқиш учун нималар етишмади?

- Ҳа, барчаси эсимда. Ноябрь ойидаги баҳс биз учун ҳақиқий финал бўлган эди. Биз ўша учрашувда ғалаба қозонган эдик. Афсуски, кейинги учрашувларда кўп очколар йўқотдик. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. Ҳозир эса биз плей-офф босқичидамиз. Ўзбекистон каби кучли рақибга қарши ўйнаш яхши имконият. Насиб қилса, яхши ўйин намойиш этамиз.

- Бир неча кун аввал Эрон терма жамоаси мағлуб этилди. Ушбу муҳим ғалаба жамоа кайфиятига ва руҳиятига қанчалик таъсир ўтказди?

- Биз учун жуда-жуда муҳим эди. Уч очко бизни плей-оффга олиб чиқди. Футболда ҳар доим келажак ҳақида ўйлаш керак. Ўтган учрашув эса тарихга айланди. Плей-офф босқичига тайёргарлик кўришимиз керак. Плей-офф баҳслари октябрь ойида ўтказилади. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув. Яна бир бор такрорлайман. Ўзбекистон жуда яхши таркибга эга. Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Тошкентда бўлиб турганимдан ва эртага шундай ўйинимиз борлигидан хурсандман.

- Қатар терма жамоаси сўнгги иккита Осиё Кубогини қўлга киритди, аммо ҳозирги саралаш босқичида сафарда умуман ғалаба қозона олмади. Ушбу натижа амалдаги Осиё Кубоги ғолиблари учун қанчалик уятли натижа?

- Футбол ҳар доим келажакка боқишни англатади. Ҳозирги вақт ва келажак. Тарихда рўй берган нарсаларни ортга қайтариб бўлмайди. Биз эртанги баҳс ҳақида ўйламоқдамиз. Бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпмиз. Эронни мағлуб этганимиздан хурсандман, аммо энди келажак ҳақида ўйлашимиз керак. Футболда келажак яратиб бориш керак.

- Футболчига савол. Қатар терма жамоаси сафарда Ўзбекистонни мағлуб эта олмаган. Ушбу натижа эртага якунланиши мумкинми?

- Бош мураббийимиз айтиб ўтганларидек, тарих ҳақида ўйлаб ўтириш нотўғри. Мен тарихни эслашни ёқтирмайман. Биз келажак ҳақида ўйлаймиз. Эртага баҳсда барчаси ўзгариб кетиши мумкин.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика