Latest news

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  2 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  1 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  72 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  127 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1044 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

Мужтаба Хусайни: "Элдор Шомуродов майдонга тушмагани учун унчалик ҳам қийинчиликларга дуч келмадик" News

Мужтаба Хусайни: "Элдор Шомуродов майдонга тушмагани учун унчалик ҳам қийинчиликларга дуч келмадик"

ОЧЛ–2017 “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Оҳан” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин эронликлар устози Мужтаба Ҳусайни ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа бир неча кун олдин Эрон чемпионатида қийин учрашув ўтказганига қарамай, бугун муваффақият қозонди. Бугунги ўйин учун шогирдларимдан миннатдорман. Ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ростини айтганда, “Бунёдкор”дан бундай ўйинни кутмагандим. Улар аввалги баҳсларда яхшироқ ҳаракат қилишганди. Бугунги беллашувда ҳам улар осонликча таслим бўлишмади. Элдор Шомуродов майдонга тушмагани учун унчалик ҳам қийинчиликларга дуч келмадик. Қолаверса, мен рақиб футболчилари ҳақида гапиришни унчалик ҳам хоҳламайман”, – деди “Зоб Оҳан” устози.   

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” гуруҳ босқичида қаторасига уч ўйинда мағлубиятга учради ва сўнгги – 4-поғонани банд қилиб турибди. “Зоб Оҳан” 4 очко билан ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика