Latest news

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Мужтаба Ҳусайни: "Бунёдкор"нинг ўйинини ўрганиб чиқдик" News

Мужтаба Ҳусайни: "Бунёдкор"нинг ўйинини ўрганиб чиқдик"

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Оҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Эрон клуби бош мураббийи Мужтаба Ҳусайни ва клуб аъзоси Муҳаммад Нужад Меҳмед ўз фикрларини айтиб ўтди.

“ОЧЛ турнирининг дастлабки 2 ўйинида қайд этилган натижалар “Бунёдкор” ва “Зоб Оҳан” учун бўлажак учрашувнинг қанчалик муҳимлигини билдириб турибди. Шунинг учун эртага иккала жамоа ҳам ижобий натижа учун майдонга тушади. “Бунёдкор” ўйинини ўрганиб чиқдик. Уларнинг айнан қайсидир чизиғини алоҳида ажрата олмайман, уларда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Лекин Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ва Вадим Чемиртан каби футболчиларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.

Биз дастлабки икки турда атиги 1 очко жамғардик, аммо бундан тушкунликка тушмаймиз. Қолган учрашувларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда битта футболчи майдонга туша олмайди. Биз ўзбек клубларига қарши кўп ўйнаганмиз. Лекин улар ортда қолди ва ҳар бир баҳс тарихда қолади. Бироқ уларга қарши олдинги ўйиинларда тўплаган тажрибамиз эртага ёрдам беради, деб умид қиламан”, – деди “Зоб Оҳан” бош мураббийи.   

“Эртага ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Шунинг учун эртага яхши ва ўз навбатида қийин ўйин бўлиши аниқ”, – деди Муҳаммад Нужад Меҳмед.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Оҳан” беллашуви эртага, 13 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика