Latest news

19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  0 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  2 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1

Муҳсин Низомиддинов: "Динамо" ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти" News

Муҳсин Низомиддинов: "Динамо" ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти"

Про-лига 9-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳамма кўрди, мухлислар ҳам гувоҳ бўлди, ўйин дуранг натижа билан якунланди. Мен ранжиган жиҳат, 500-600 километр масофа босиб келган жамоамиз мухлислари учун ачинарли ўйин бўлди. Менда "Динамо"га ҳеч қандай хусумат йўқ. Бироқ, бугунги ўйин кўрсатиб турибди, Самарқанд жамоаси ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти. Улар бежизга 2-ўринда боришаётгани йўқ. Бунақада ўзбек футболи ривожланмайди. Ҳакамлар голни бекор қилади ёки пенальти қўймайди. Уларнинг ишини кўриб чиқишларини сўрайман. Ортда қолган ўйинларда ҳакамлар ҳақида биронта сўз айтмадим. Мен бугунги ўйинда кўрдим, жамоа мухлисларида ҳам маданият йўқ. Керак бўлса, Қўқонга бориб мухлислик маданиятини ўрганишсин. Биронта голимизда қоидабузарлик кўрмадим. Андишани отини қўрқоқ қўйманглар. Бунақанги ҳакамлик билан кучли томон юта олмайди.

- Асосий айбловингиз шу ўйин бўйичами? Ёки "Динамо"ни аввалги ўйинларда ҳам шу каби холатлар сабаб пешқадамлар сафида бораяпти деб ўйлаяпсизми?

- Мен "Динамо"нинг аввалги ўйинларини ҳам кўрдим. Масалан, "Хоразм" ёки "Юниред" билан ўйинларда "Динамо" ғалабага ҳақли эмасди. Мутахассис сифатида айтаман, бу ўйин менда шубҳа туғдирди. Аллоҳ барчасини кўриб турибди. Биз ҳам ўша жамоалар каби холатни бошимиздан ўтказдик. 

- Жамоангизнинг битта голи ҳисобга олинмади. Айбловингиз ўша вазият бўйичами ёки бошқа холатлар ҳам борми?

- Ҳақиқий голни бекор қилишди. Ўша учинчи голимиз ҳақида айтаяпман. Бу ерда VAR тизими қани? Марказий ўйин бўлса? Қаердан топиб бекор қилишди? Менда видеоси бор.

- Нега Про-лигада VAR тизими ишламайди? Бу борада сизнинг фикрингиз қанақа?

- VAR тизими Про-лиганинг марказий ўйинларида бўлиши керак. Иккита Суперлига йўлланмасини мақсад қилган жамоа ўйнаяпти, бўлиши керак. Шунинг негизида норозилик кайфияти келиб чиқаяпти. Кулгули холат, дастлаб майдон марказини кўрсатишди, кейин бекор қилишди. Вазиятни қайси VAR орқали кўришди?

- "Қўқон-1912"да ўзгаришлар жиддий бўлибди. Даврон Файзиевнинг кетиши билан боғлиқми бу?

- Мен клубда техник директор сифатида ишладим. Биз кўп гол ўтказиб юбораётгандик. Натижада жамоамиз вакилларининг ҳаммасининг ҳиссаси бор.

- Клубда мақсад қандай?

- Биз Суперлигани мақсад қилганмиз. Бу борада ишлаймиз ва давом этамиз.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика