Latest news

21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  6 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  14 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  103 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  0 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  13 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  0 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  3 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  8 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик" News

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик"

ПРО-Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Аввалги 2 та ўйинда ўз хатоларимиз эвазига очколарни бой бергандик. Бир ҳафта мобайнида машғулотларда жиддий ишладик. Кўриб турганларингдек, бугун мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритдик.

- "Арал" жамоасини қайси футболчиси сизда яхши таасурот қолдирди?
- "Арал" жамоасини ҳар бир футболчиси яхши. Нукусда ютқазишни истамайдиган охиригача курашадиган футболчилар кўп. Масалан "Нефтчи"да ўйнаганман, Неъматилло Қуттибоев ва Айбек Нурбоевларни яқиндан биламан. Улар жанговор характерга эга, мағлубиятга шунчаки рози бўлмайдиган футболчилар сарасидан эди.

- Майдон ҳолатига муносабатингиз?
- Бу нормал ҳолат. Биз сунъий майдонда ўйнашимизни билиб Тошкентда шундай майдонда шуғулландик. Ҳар икки жамоа шу майдонда ўйнайди, яхши ёки ёмон деб баҳона излаш нотўғри.

- Об-ҳаво ҳолати қандай бўлди?
- Яхши об-ҳаво бўлди. Айни футбол ўйнайдиган ҳаво эди. Мавсумнинг энди кириш қисмидамиз, турли-туман ҳаво бўлиши нормал ҳолат.

Rating: -1   

Comments

+1   
26 mar 20:44:54
Myu Barsa
Молодец Коканд жаксы ойнады каманда супер лигага шыгады бул ойыны менен
Утылганымызды тан алайык Аралда ойын жок бугин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика