Latest news

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  10 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  105 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

"Муҳсин Муҳаммадиев бир ҳафтадан буён меҳмонхонада яшамоқда, "Бухоро" билан бирга эмас" News

"Муҳсин Муҳаммадиев бир ҳафтадан буён меҳмонхонада яшамоқда, "Бухоро" билан бирга эмас"

ОАВ Муҳсин Муҳаммадиев истеъфоси ҳақида маълумот берди. Аммо Бухоро мутахассис билан шартномани расман бекор қилганича йўқ.

Икки кун аввал ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари ва раҳбарлари билан онлайн видеоконференция ўтказганида Муҳаммадиев унда иштирок этди. Бугун у биз билан боғланиб, бир ҳафтадан буён меҳмонхонада экани ва жамоа билан бирга эмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Унинг фикрига кўра, Бухоро ҳокимлиги вакилларидан бири (вилоят ёки шаҳар, аниқлик кирита олмади) натижалар яхши эмаслигидан келиб чиқиб, унинг истеъфосини сўраган (аслида бу унинг ваколатига кириш ёки кирмаслиги алоҳида масала).

Яқиндагина Бухоро футбол клубига раҳбар тайинлаш масаласига юзаки ёндошилган, кейинроқ ЎзПФЛ бош директорни расман рўйхатдан ўтказавермагач, масала қонуний ҳал этилганди. Эндиликда бу масала келиб чиқяпти. ЎзПФЛ клуб қарорларини ҳурмат қилади ва барча масала қонуний амалга ошишини назорат қилади. Шунингдек, эслатиб ўтишимиз керакки, мураббийларни ишдан олиш ҳам аввалги йиллардагидан буткул фарқ қилади. 2020 йилдан бошлаб шартномаларга мураббийни белгиланган вақтдан олдинроқ истеъфога чиқармоқчи бўлган клублар унга компенсация тўлаб бериши каби банд киритилган. Унга кўра, Муҳсин Муҳаммадиев истеъфога чиқса ҳам, йил сўнгига қадар маошларини тўлиқ олиб туради. Бухоро ва мураббий шундай келишувга эришган.

Ҳаммага пул керак бўлган даврда Бухоро футбол клуби раҳбарлари ҳам Муҳаммадиевга, ҳам янги мураббийга маош тўлашлари керак. Ўша Европада ҳам бирор мураббийни истеъфога чиқармоқчи бўлган клуб аввал мана шу масалаларни обдон ўйлаб, пишитиб олади. Биз ҳам шунга етиб келмоқдамиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика