Latest news

13:40Энцо Фернандес "аристократлар" туфайли Олимпиадага бормайди  0 13:13Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими?  11 12:35Лунин "Реал" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас  2 12:07Федерико Кьеза Туринни тарк этади — томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмади  3 11:43Ўзбекистон U-20 - Жанубий Корея U-20: Жамоамизнинг асосий таркиби маълум  9 11:00Асрор Алиқулов: "Шўртан" билан ўйинда провакацияларга учрадик"  5 10:34Алексей Естафеев:" Чемпионат пешқадамига қарши ўйинда ўзимизни яхши кўрсата олдик"  3 10:05Улуғбек Бакаев: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"  5 09:38Аббос Файзуллаев — ЦСКАнинг май ойидаги "Энг яхши футболчиси"  5 09:07Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради  1 08:40Анвар Бердиев: "Ҳаққоний ғалабага эришдик деб ўйлайман"  6 08:09Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганидан сўнг илк бор фикр билдирди  17 07:40Про лига. Бугун 11-тур якунланади  1 07:05Ўртоқлик ўйини. Англия - Босния ва Герцеговина 3:0  0 07:00Ўртоқлик ўйини. Германия - Украина 0:0  0

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади" News

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив" ҳақида фикрларингиз. Бизнинг клубга ўтиш жараёни қандай кечди?

- Авваламбор, барчангизни кириб келган янги йил билан табриклайман. Мавсум олдидан бир неча клублардан яхши таклифлар бўлганди. Барчасини кўриб чиқдим ва "Локомотив"нинг таклифини қабул қилдим. Бошқа клубларнинг раҳбарларига ҳам миннатдорлик билдираман.

- "Локомотив" сиз учун алоҳида чорлов бўла оладими?

- "Локомотив"нинг ўйинларини анча вақтдан буён кузатиб бораман. Сўнгги йиллардаги совринлар барчасидан далолат. Албатта, бу мен учун алоҳида чорлов бўла олади. Айтишим мумкинки, "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлишини кутяпман.

- Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони таркибида ўйнаш қанчалик даражада босим беради?

- Ўзбекистон чемпионатида барча жамоаларда босим бор. Албатта, мухлислар "Локомотив"дан доимо юқори натижаларни талаб қилади. Шу сабабли бу ернинг ҳам босими бор. Буни тезроқ енгиб ўтишга ҳаракат қиламан.

- "Локомотив"даги рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир жамоада рақобат юқори даражада бўлади. Барчамиз биламизки - рақобат футболчининг ўсишига сабаб бўлади. Бу доимо футболчининг фойдасига хизмат қилади.

- Ушбу мавсумда "Локомотив" таркибида ўзингизга қандай мақсад қўйгансиз?

- "Локомотив" билан юқори ўринларни қўлга киритишим керак. Клуб раҳбарияти футболчиларга қўйилаётган вазифалар ўзгартирмайди. Шу сабабли ушбу мавсумда юқори темпда ўйин кўрсатишни истайман.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика