Latest news

17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   0 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  2 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  6 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  128 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  7 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14

МТЖ. Легионерларимиз Тошкентга қачон келишади? News

МТЖ. Легионерларимиз Тошкентга қачон келишади?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея меҳмони бўлади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 10 ноябрь куни Тошкентда Иордания билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоамиз 4 ноябрь куни йиғинни бошлайди.

Ушбу йиғинга легионерларимиз қачон қўшилишлари ҳақида маълумот берамиз.


Игорь Сергеев ва Егор Кримец ("Бейжинг Гоан"), Анзур Исмоилов ("Чанчун Ятаи")
Хитой Суперлигасида 30 октябрь куни мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бу дегани бу мамлакатда ўйнайдиган футболчилар ноябрь ойи бошидаёқ юртимизга етиб келишади ва йиғиннинг бошиданоқ жамоа билан бирга бўлишади.

Азизбек Ҳайдаров ("Ал Шабаб")
БАА про-лигасида ўйнаётган ҳамюртимиз Тошкентга 3 ёки 4 октябрь куни келиши мумкин. Сабаби "Ал Шабаб" 2 ноябрь куни тур ўйинини "Ал Айн"га қарши ўтказади.

Сардор Рашидов ("Ал Жайиш")
Рашидов жамоаси ҳам 2 ноябрь куни Қатар Юлдузлар лигасида ўйин ўтказади. Шу боис Сардор Азизбек Ҳайдаров билан деярли бир вақтда Тошкентга келиши кутилмоқда.

Санжар Турсунов ("Ворскла")
Агар Самвел Бабаян Турсуновни йиғинга чақирса ҳамюртимиз тахминан 6 ноябрь куни Ўзбекистонга келади. Сабаби "Ворскла" 5 ноябрь куни "Карпати"га қарши сафарда ўйин ўтказади.

Александр Гейнрих ("Ордабаси")
Қозоғистонда мавсумнинг сўнгги тур ўйини 29 октябрь куни ўтказилади. Саша 6 ноябрь куни Тошкентга келади.

Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив"), Вадим Афонин ("Оренбург")
Легионерлар орасида энг кеч келадиганлари Россияда ўйнайдиганлари бўлади. Виталий Денисов ўйнаётган "Локо" 5 ноябрда "Анжи" билан беллашади. 6 ноябрь куни "Краснодар" ўз уйида "Оренбург"ни қабул қилади. Самвел Бабаян агар ҳужжатлари билан муаммолар ҳал қилинса "Оренбург" вакили Вадим Афонинни ҳам терма жамоага чақиришга тайёрлигини маълум қилган.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика