Latest news

10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  1 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  104 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  7 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  13 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1

Моуриньо Дания — Финляндия ўйини ҳақида: "Содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир" News

Моуриньо Дания — Финляндия ўйини ҳақида: "Содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир"

Португалиялик мутахассис даниялик футболчи билан илгари "Тоттенхем"да бирга ишлаган.

"Рома"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Евро-2020'нинг Дания — Финляндия ўйинида (0:1) ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан юзага келган вазият ҳақида гапирди.

"Кеча нима бўлганлиги ҳақида ўйлашни тўхтата олмаяпман. Аммо содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир. Футбол шу йўналишда ривожланаётганидан хурсанд бўлишимиз керакки, ўйинларни ташкил этиш, шифокорларнинг малакаси, хавфсизлик протоколлари, шунингдек, ўша пайтда барчасини кузатиб турган Худо Кристианга биз ва оиласи билан қолишга имкон берди. 

Содир бўлган воқеа футболдан кўра муҳимроқ, аммо шу жараён футболдаги барча яхши томонларни намойиш эта олди: Севги, бирдамлик, оилавий руҳ. Оила деганда, нафақат Эриксенлар оиласи, балки бутун футбол оиласини назарда тутяпман.

Кеча ибодат қилдим, йиғладим, дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ҳам шундай қилишди. Бундай одамлар кўп бўлганига ишонаман, чунки футбол инсонларни бирлаштиради.

Кеча футбол фожиали вазиятда бўлса ҳам одамларни бирлаштирди ва якунда биз Кристиан омон қолганидан ич-ичимиздан хурсандмиз.

Албатта, мен у билан гаплашолмадим, лекин Хейбьерг билан гаплашдим. Унинг кайфияти яхши эди. Унинг саломатлиги ҳақидаги янгиликлар яхши, шунинг учун бизда нишонлаш учун сабаб бор", — дейди Моуриньо.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика