Latest news

23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  5 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  9 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  11 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  6 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9

"Монако" - "Ювентус". Учрашув ҳақида сиз билишингиз керак бўлган 4 маълумот News

"Монако" - "Ювентус". Учрашув ҳақида сиз билишингиз керак бўлган 4 маълумот

"Монако" Чемпионлар лигаси ярим финал илк учрашуви доирасида "Луи II" стадионида "Ювентус"ни қабул қилди.

Меҳмонлар ҳужумчиси Гонсало Игуаин урган 2 та гол "кекса синьора"нинг биринчи учрашувдаги ғалабасини таъминлади, мезбонлар эса голларга жавоб бера олишмади. Эътиборингизга ушбу учрашув ҳақида сиз билишингиз керак бўлган 4 муҳим маълумотни тақдим этамиз.

Аллесандро Дель Пьеро

19 йил олдин Алессандро Дель Пьеро худди шу жамоалар ўртасидаги баҳсда 4 та гол урган. 42 ёшли собиқ футболчи айни дамда Калифорниядаги Глендейл спорт комплекси директори сифатида ишламоқда. У ўз жамоасининг учрашувини Лос-Анжелесдаги уйида телевизор орқали томоша қилди ва бу ҳақда "Инстграм"даги ўқувчиларига маълум қилди.


Дель Пьеро  1995-1996 мавсумда "кекса синьора" билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган, кейинги мавсумда эса финалда Дортмунднинг "Боруссия"сидан мағлубиятга учраган эди.



Буффонда 100 та

Жанлуижи Буффон "Монако"га қарши баҳсда Чемпионлар лигасидаги 100 учрашувида майдонга тушди. Буффон ушбу турнирдаги дебютини 1997-98 мавсумда "Парма" сафида амалга оширган.

"Кекса синьора" посбони 2003 ва 2015 йиллардаги финалда Чемпионлар лигаси кумуш медалига эга бўлган. Ҳозирча дарвозабон турнир ғолибига айланмаган ва бу сафар ушбу муваффақиятга жуда яқин турибди.

Қизиқ маълумот: Буффон "Парма" сафида 108-учрашувини ўтказганида Килиан Мбаппе дунёга келган эди.



Мбаппе майдонга укаси билан чиқди

"Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Ювентус"га қарши учрашувга укаси Этан билан майдонга чиқди.







"Кекса синьора" франциялик рақибларини хафа қилишда давом этмоқда

"Ювентус" сўнгги маротаба Чемпионлар лигасида 1996 йилда ғолиб бўлган. Ушбу турнирда "кекса синьора" жамоаси франциялик рақибларини жуда кўп хафа қилган.

1972 йилдан ҳисоблайдиган бўлсак, "Ювентус" Франция жамоаларига қарши 23 та ўйин ўтказган ва бор-йўғи тўрт маротаба мағлуб бўлган (15 та ғалаба, 4 та дуранг).




Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика