Latest news

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  1 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  5 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  22 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  52

Мўминжон Мелиев: “Локомотив” сафида кўпроқ гол урмоқчиман” News

Мўминжон Мелиев: “Локомотив” сафида кўпроқ гол урмоқчиман”

Суперлига 14-турида “Локомотив” ўз майдонида “Қизилқум” (1:0) клубидан устун келди.

Мазкур баҳс борасида “темирйўлчилар” ҳужумчиси Мўминжон Мелиев фикрларига қулоқ тутдик.


“Қизилқум” билан ўйин хусусида

- Биласиз, рақиб жамоа таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Ўйиндан олган таассуротларим катта. Биз мазкур баҳсда жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ажойиб кайфиятни тақдим қилади. Бироқ бу ўйинни эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга астойдил тайёргарлик кўрамиз.

Ғалаба борасида

- Мураббийларимиз томонидан берилган барча кўрсатмаларни бажардик. Қолаверса, ғалабага бўлган иштиёқимиз юқори эди. Биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга эришдик. 

Янги жамоа нечта гол уриши хусусида

- Тўғриси, ўзимда ҳам бу борада саволлар бор. Худо хоҳласа, “Локомотив” сафида кўплаб голларни урмоқчиман, бунга астойдил ҳаракат қиляпман. Муҳитга мослашиб кетишимга жамоадошларим ҳам ёрдам беришмоқда. Афсуски, вазиятлардан фойдаланишда озгина омад етишмаяпти. Бироқ жамоага ёрдам бериш ва голларим билан ғалаба келтирсам бундан фақат хурсанд бўлардим. 

“Локомотив”нинг мақсади тўғрисида

- Биласиз, жамоамиз ўз тарихига эга. Буни ҳамма жуда яхши билади. Худо хоҳласа, чиройли ўйинларимиз ва ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Иккинчи даврада юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун охиригача курашамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика