Latest news

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  2 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

МЛС юлдузлари қанчага баҳоланмоқда? News

МЛС юлдузлари қанчага баҳоланмоқда?

Жаҳон футболининг машҳур футболчилари даромад илинжи билан фаолиятининг сўнгги қисмида Осиё манзиллари томон йўл олиши анъана тусига кириб улгурган.

Фақат қарияларгина эмас, Европа грандларида ҳам бемалол ўйнай оладиган Оскар, Ҳалк, Карасско, Паулиньо кабилар ўз даражасидан кўра анча паст савиядаги биринчиликларда кўриниш бераётгани кўнгилни хира қилади. Уларни фақат бир нарса шарққа жалб қилмоқда: молия.

Шундайлар борки, ўзининг суперклублар даражасидан қуйилаётганини, бироқ, футболдан кетиш учун навқиронлик қилишини билади. Европа ўртамиёна жамоаларининг камтарона таклифларига ҳам, «Пул топиб, ақл топмаган» шарқ клубларининг қоп-қоп пулларига ҳам парво қилмай океанорти томон равона бўлишади. Нисбатан осон МЛС чемпионатида ўз фолиятларининг интиҳосини ўтказишади. Охирги йилларда Стивен Жеррард, Андреа Пирло, Фрэнк Лэмпард, Кака ва Давид Вилья каби афсоналар МЛСдан нафақага чиқиб кетгани ҳақидаги маълумотнинг ўзиёқ ушбу биринчилик ҳақидаги тасаввурларни уйғота олади.

Хўш, юртимизда деярли ёритилмайдиган МЛСда бугун қайси юлдузлар ҳаракат қилмоқда? Бу савол ҳамма учун қизиқ. Трансфер бозорида 200лик довондан ўтилган бир паллада МЛСнинг фахрий юлдузлари қанчага баҳоланмоқда? Ҳозир шу ҳақида сўз юритамиз.

Бакари Санья «Монреал»

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган Франция терма жамоасининг собиқ ўнг қанот ҳимоячиси «Монреал Импакт»да тўп тепмоқда. 36 ёшли футболчининг трансфер нархи transfermarket.de сайтида 500 минг евро деб кўрсатилган.



Тим Ховард «Колорадо Рэпидс»

«Эвертон» клуби 2007 йилда Алекс Фергюсон жамоасидан америкалик захира дарвозабонини харид қилганди. Тим «Эвертон» дарвозасини 10 мавсум давомида ишончли тарзда ҳимоя қилди ва АПЛнинг энг барқарор голкиперларидан бирига айланди. Ҳозир 40 ёшли дарвозабон Колорадо штатининг «Рэпидс» жамоаси постини ҳимоя қилмоқда. Унинг трансфер нархи 500 минг евро ҳисобланади.



Рето Циглер «Даллас»

«Тоттенхем», «Ювентус», «Сампдория» сингари клублар шарафини ҳимоя қилиб танилган швейцариялик футболчи бугун «Даллас»нинг чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. 33 ёшли Ретонинг трансфер баҳоси 1 миллион евро.



Бастиан Швайнштайгер «Чикаго Файр»


1 августда 35 ёшни қаршилайдиган немис футболчисининг трансфер баҳоси 2,25 миллион евро этиб белгиланган.



Златан Ибрагимович «Лос-Анжелес Гэлакси»

Златан 9 гол билан чемпионат тўпурарлари рўйхатида иккинчи бўлиб турибди. 38 ёшли «Гэлакси» ҳужумчисининг тарансфер қиймати 3,15 миллион евро.



Луиш Нани «Орландо Сити»

Манчестердан кейинги дарбадарликлардан чарчаган португал «Орландо» либосини кийди. Жорий мавсум 7 гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Унинг трансфер нархи 4,5 миллион евро қилиб белгиланган.



Уэйн Руни «Ди Си Юнайтед»

33 ёшли Уэйн 15-турга келиб 7та гол муаллифига айланди. Унинг трансфер баҳоси 7,2 миллион этиб белгиланган. Руни МЛСнинг энг қиммат футболчиларидан бири ҳисобланади.



Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика