Latest news

17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  14 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  1 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   11 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Миурадан тортиб Ибрагимовичгача ёхуд қариликни бўйнига олмаётган футболчилар News

Миурадан тортиб Ибрагимовичгача ёхуд қариликни бўйнига олмаётган футболчилар

Шундай футболчилар борки, 40 ёшдан ошган бўлса ҳам кексаликни қабул қилмасдан, майдонда тўп тепишда давом этишмоқда.

Жумладан, япониялик Миурани мисол қилиб ўтиш мумкин. "Daily Star" мана шундай футболчиларни санаб чиқди. 

Сергей Пашенко (39 ёш)

Жамоаси: "Шериф"

Айни вақтда ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев билан битта жамоада ўйнаётган Пашенко фаолияти давомида 15 та клубда тўп тепган. Ҳозирда тирасполликлар захира посбони ҳисобланади. У фаолиятини тугатиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. 

Молдова терма жамоасида 2003 йилдан буён ўйнаб келади. Тўғри, у шу вақтга қадар терма жамоа либосида 18 та беллашувда майдонга тушган, холос. га тушган. Декабрда у 40 ёшни қаршилайди. 

Мартен Стекеленбург (39 ёш)

Жамоаси: "Аякс"

12 йил олдин Стекеленбург жаҳон чемпионати финалида Андрес Иньестанинг зарбасини қайтара олмаган эди. Фаолияти давомида у "Рома", "Фулхэм", "Монако", "Саутгемптон" ва “Эвертон” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Мартен айни вақтда 39 ёшда. Сентябрда 40 ёшни қаршилайдиган "икки устун қўриқчиси" "Аякс"да ўйнамоқда. Лекин захирага михланиб қолгани йўқ. Онанада муаммолар кузатилиб, дисквалификация қилинган бўлишига қарамасдан, мураббийлар штаби Стекеленбургга ишонч билдиряпти. У улкан тажрибаси билан жамоасига ёрдам бермоқда. Қисқаси, Мартен ҳали бери қўлқопларини михга илиш ниятида эмас. 

Вильфредо Кабальеро (40 ёш)

Жамоаси: "Саутгемптон"

Кабальеро айни вақтда 40 ёшда бўлиб, айни вақтда Англия Премьер-лигасида "Саутгемптон" клуби сафида ўйнамоқда. У "Эльче" ва "Малага"да ёрқин дамларини ўтказган. "Челси" ва "Манчестер Сити"да эса захирада қолиб кетди. Асосан, кубок беллашувларида имкониятга эга бўлди. Ҳозирда "авлиёлар" таркибида ҳам захирада ўтирибди. Шунга қарамай, Кабальеро яна бир неча йиллар давомида ўйнашдан умидвор эканини маълум қилган.

Златан Ибрагимович (40 ёш)

Жамоаси: "Милан"

Тўғриси, Ибрагимович борасида атрофлича маълумотлар бериш шарт эмас. Қайси мамлакатда ўйнамасин, доимо олтин медалларга эга бўлган Ибрагимович тез орада "Милан" билан янги шартнома имзоламоқчи. "Россонерилар" билан шартномаси тугаганидан сўнг ватанига қайтиб, Швецияда бутсаларини михга илишни мақсад қилган. Қисқаси, 41 ёшга қараб кетаётган Ибрагимович голлар уришда, жамоадошларига голли узатмаларни амалга оширишда давом этмоқда. 

Роке Санта Крус (40 ёш)

Жамоаси: "Либертад"

Европадаги фаолияти давомида "Бавария", "Манчестер Сити", "Бетис" жамоаларида ўйнаган Роке Санта Крус 2016 йилдан буён ватанида ўйнамоқда. 5 йил давомида "Олимпия" ҳаракат қилган бўлса, 2022 йилдан бошлаб "Либертад" шарафини ҳимоя этмоқда. У 6 февраль куни чемпионатнинг очилиш баҳсидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Бир сўз билан айтганда, Роке Санта Крус 40 ёшда ҳам тиним билгани йўқ ва голлар уришда давом этмоқда. Яқинда унга Таиланд ва Ҳиндистон жамоаларидан ҳам таклифлар бўлган эди, бироқ Роке Санта Крус ватанида қолишни афзал билди. 

Хоакин (40 ёш)

Жамоаси: "Бетис"

Ҳар қандай ёш футболчига унинг фаолияти намуна бўла олади. "Бетис", "Валенсия", "Малага" ва "Фиорентина". Қаҳрамонимиз айнан шу жамоаларда ўйнаган. 2015 йилдан буён қадрдон жамоаси "Бетис" либосида ҳаракатланмоқда. Диққат қилинг, у шу ёшида ҳам захирада қолиб кетаётгани йўқ. Ҳар бир ўйинда майдонга тушади, муҳим голларни уради. Жорий йилда андалусияликлар чемпионатда муваффақиятли ўйнашмоқда. Бунда сўзсиз Хоакиннинг ўрни беқиёс. 

Дарвоқе, Европа Лигасида ҳам у ажойиб ўйнамоқда ва "Зенит"ни мусобақадан чиқариб юборишда кенг кўламли ишни бажарди. Тез орада Ла Лигада 600-учрашувини ўтказишга яқин турибди. 

Шунсуке Накамура (43 ёш)

Жамоаси: "Йокогама"

Япония миллий терма жамоасида жарима зарбаларини чиройли тарзда амалга ошириб, мухлислар меҳрини қозонган Накамура ҳамон майдонда жавлон уриб, гол урмоқда. 43 ёшли футболчи Италия, Шотландия ва Испания чемпионатларида ўйнаган. 2010 йилдан буён "кунчиқар юрт"да тўп тепмоқда.

Жанлуижи Буффон (44 ёш)

Жамоаси: "Парма"

Яқинда 44 ёшга қадам қўйган Буффон ҳозирда B Серия иштирокчиси "Парма" дарвозасини қўриқламоқда. У жамоасини А Серияга қайтаришга кўмаклашиш истагида шу ерга ташриф буюрди. Улкан тажрибага эга бўлган Жижи ҳам ҳали бери қўлқопларини михга илишни ўйлаганича йўқ. Келгуси йилларда уни бирорта экзотик чемпионатлардан бирида учратсак ажабмас. 

Кадзуёси Миура (54 ёш)

Жамоаси: "Сузука Пойнт Геттерс"

Миура янгидан янги рекордларни ўрнатишда давом этмоқда. 26 февраль куни 54 ёшни қарши олган қаҳрамонимиз бутсаларини михга илиб, нафақага чиқишни сира ўйлаганича йўқ. Тўғри, унинг майдонда тўлиқ ўйнашга кучи етмас, лекин шу ёшида ҳам майдонга чиқиб, ёш жамоадошлари билан машғулотларда иштирок этишининг ўзи катта натижа дейиш мумкин. Қисқаси, Миура шу кетишда янги рекордларни ўрнатса ажабмас.

Самандарбек таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика