Миша Ге: “Ўзбекистон байроғи остида иштирок этаётганимдан фахрланаман”
07 feb 2014 10:58
News
Миша Ге: “Ўзбекистон байроғи остида иштирок этаётганимдан фахрланаман”
Россиянинг Сочи шаҳрида ниҳоят, орзиқиб кутилган катта спорт мусобақаси – XXII Қишки Олимпиада ўйинлари старт олди.
Сайёрамизнинг 80дан зиёд давлати спортчилари иштирок этадиган Оқ Олимпиадада мамлакатимизнинг уч нафар аъзоси ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади. Слалом баҳсларида иштирок этадиган Артем Воронов ва Ксения Григорьевага ҳурматни сақлаган ҳолда фигурали учиш мусобақасида музга чиқадиган Миша Гэдан ижобий натижа кутиб қоламиз. Зеро, Миша ўтган йили ўтказилган халқаро турнирларда муваффақиятли қатнашди. Биз Сочига жўнаб кетиши олдидан истеъдодли спортчимиз билан боғланиб, ундан olamsport.com сайти учун учун эксклюзив интервью олдик.
— Миша, суҳбатимиз аввалида ушбу спорт турига кириб келишингиз, кимлар сабабчи бўлгани ҳақида маълумот берсангиз.
— Уч ёшимда онам муз саройига олиб борган эканлар. Ўшандан бери ушбу нафис спортининг асириман (кулади). Шунчалик боғланганимдан, ҳаётимни фигурали учишсиз тасаввур қила олмай қолдим. 10 ёшимгача ҳаваскор сифатида шуғулландим. Кейин ота-онам ўзаро маслаҳатлашганларидан сўнг, бу спорт турига профессионал тарзда ёндашишим кераклигини айтишди.
— Сиз Москва шаҳрида дунёга келдингиз. Лекин бир неча йилдан бери Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиляпсиз. Сизни юртимиз билан нимадир боғлаб турармиди ёки бошқа сабаби борми?
Суҳбатнинг давомини olamsport.com сайтида ўқиш мумкин.

Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments