Latest news

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  5 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Мирзоҳид Ғофуров: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман” News

Мирзоҳид Ғофуров: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман”

Ўтган мавсумда Про лигада ғолиб чиқиб Суперлигага йўлланма олган "Нефтчи" таркибини кучайтиришга эътиборни қаратмоқда.

Клуб янги мавсум олдидан ўз сафига "Навбаҳор" футболчиси Мирзоҳид Ғофуровни қўшиб олди. Куни кеча клуб билан расман шартнома имзолаган футболчи билан алоқага чиқиб бу борадаги фикрларини тингладик. 

- “Нефтчи”га ўтиши борасида

- Ўзингизга маълум, “Нефтчи” ҳам юртимиз футболида ўз ўрнига эга, совриндор жамоа ҳисобланади. Аммо сўнгги йилларда фарғоналикларнинг омадлари келмай,”Нефтчи” 3 мавсум давомида Про-лигада ўйнади. Хабарингиз бор, жамоа ўтган мавсумда Суперлига йўлланмасини қўлга  киритди ва бу йил кучлилар сафида ўйнайди. Жамоа бўлажак  мавсумда ўз олдига шонли тарихини тиклаш вазифасини қўйган. Қолаверса, “Нефтчи”ни бир пайтлар “Навбаҳор”да фаолият юритган Илҳом Мўминжонов бошқармоқда. Унинг қўл остида  “Навбаҳор”да 2 мавсум ўйнаганман.   Шу  боис, “Нефтчи”дан тушган таклифни қабул қилиб, фарғоналиклар таркибига қўшилдим ҳамда янги мавсумда жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. 

- Фарғоналиклар билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- “Нефтчи” билан бир йиллик шартнома имзоладим.

- “Навбаҳор”ни тарк этишингиз осон кечмагандир? Ахир, бу клубда 5 мавсум тўп тепдингиз...

- Албатта,  “Навбаҳор” вилоятимизнинг бош ва мен учун анча қадрли жамоа. Сўнгги 5 мавсумни “лочинлар” таркибида ўтказдим. Шу боис, “Навбаҳор”ни тарк этиш мен учун осон бўлмади. Лекин жамоани тарк этишимга бир қатор омиллар сабаб  бўлди. Келинг, бу ҳақда тўхталмай қўяқолай. Фурсатдан фойдаланиб, “лочинлар” таркибида ўйнаган пайтимда мени қўллаб-қувватлаб турган “Навбаҳор” клубининг барча ходимлари, раҳбариятдан тортиб, ишчиларигача, шунингдек, жамоанинг барча мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман ҳамда янги мавсумда “Навбаҳор”га ҳам омад ёр бўлиб, ўз олдига қўйган мақсадига  эришишини тилаб қоламан.

- “Нефтчи”га ўтиш олдидан сизда қандайдир иккиланиш бўлмадими? 

- Таъкидлаганимдек, “Нефтчи” ўзбек футболида шонли тарихга эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг янги мавсумдаги асосий мақсади, “Нефтчи”нинг олдинги мавқеси ҳамда шонли тарихини қайтариш. Айнан шу жиҳатлар фарғоналиклар сафига қўшилишимда муҳим роль ўйнади. 

- Айтингчи, бошқа жамоалар ҳам сизга таклиф билан чиқдими?

-Албатта, бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Аммо “Нефтчи” варианти ўзимга маъқул келганлиги боис, янги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказишга қарор қилдим. Мақсадим, жамоага ўз ниятини амалга оширишида ёрдам бериш.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика