Latest news

10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8

Мирзоҳид Ғофуров: "Баъзи бир кичик хатолар сабаб ғалабани қўлдан чиқардик" News

Мирзоҳид Ғофуров: "Баъзи бир кичик хатолар сабаб ғалабани қўлдан чиқардик"

Coca Cola Суперлига 4-турнинг марказий учрашуви Қаршида ўтказилди.

"Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги баҳс муросасиз ва шиддатларга бой тарзда ўтди десак муболаға бўлмайди. Ҳисобда икки бор олдинга чиқиб олган "лочинлар" якунда 2:2 натижасидаги дурангга имзо чекишди. Ўйин якунлангач биринчи гол муаллифи Мирзоҳид Ғофуровга юзландик. 

"Узоқ муддатдан кейин яна яшил майдонга қайтганимиздан хурсандман. "Насаф"га қарши ўйин қийин бўлиши олдиндан маълум эди. Қаршида тўп тепиш ҳеч бир жамоага осон эмас. Ҳозирда Суперлиганинг барча жамоалари қийналмоқда. Уч, тўртта турдан сўнг яна изига тушиб олса керак. Ҳа, ўтган мавсум аксарият ўйинларда ҳисобда ортда бораётиб ирода кўрсатган эдик. Бу йил эса ҳисобни ушлаб қола олмаяпмиз.

Назаримда омад биздан юз ўгирмоқда. Кеча ҳам баъзи бир кичик хатолар эвазига ғалабани қўлдан бой бердик. Мураббийимиз қаерда хатолар қилганимизни айтди. Ҳозирда бутун дунёда тарқалган пандемия сабабли мухлисларсиз тўп тепишга мажбурмиз. Уйда ҳам, сафарда ҳам уларнинг далдасини ҳис қилиб ўйнаймиз. Қаерга бормайлик жонкуяр ишқибозларимиз доим биз билан бирга бўлишарди. Ўйлайманки телеэкран ортида саноқсиз мухлислар бизни олқишлаб туришди",- дейди Мирзоҳид Ғофуров.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика