Latest news

23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  0 23:20АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  5 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  25 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11

Миржалол Қосимов: "Жавоб ўйинида вазиятни ўнглаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Жавоб ўйинида вазиятни ўнглаймиз"

“Бурирам Юнайтед” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистлар саволларига тошкентликлар бош мураббийи жавоб қайтарди.
- Қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Қийин об-ҳаво шароитида шогирдларим рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Афсуски қайд этилган ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Ўзимиз яратган имкониятлардан унумли фойдаланганимизда, ҳозир тамомила бошқа ҳисоб ҳақида фикр билдираётган бўлардик. “Сен урмасанг, сенга уришади!” ибораси бугун яна бир карра амалда исботланди. Бироқ қайд этилган ҳисоб қўрқинчли эмас. Жавоб ўйинига керакли хулосалар қабул қилган ҳолда тайёрланамиз. Уйда вазиятда ўнглаймиз, - дейди Миржалол Қўшоқович.
 
- “Бунёдкор” аввалги учрашувларда қизиқарли ва ишончли ўйин кўрсатаётганди. Жамоангиз Таиландда яхши ўйнай олмаганлигининг сабаби нимада?

- Об-ҳаво муаммолар туғдирди. Босиб ўтилган олис йўлдан кейин ҳамма футболчи ҳам қайта тиклана олмади. Бурирамга етиб келгунча йўлда бир суткадан кўпроқ вақт ўтказдик.
 
- “Бунёдкор” жорий йилги мусобақадаги биринчи мағлубиятини айнан “Бурирам Юнайтед”дан қабул қилиб олди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Футбол – хатоларни кечирмайди! Вазиятларда аниқ ўйнай олмай, назоратни қўлдан чиқардик. Бундан эса рақиб унумли фойдаланди. “Бурирам Юнайтед”нинг стандарт вазиятлари ўта хавфли эканлиги ҳақида футболчиларимизга етарлича кўрсатмалар бергандик. Афсуски, таиландликлар жарима зарбаларидан фойдаланиб қолишди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика