Latest news

18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  2 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига қарши ўйинда фақат ғалаба учун тушамиз" News

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига қарши ўйинда фақат ғалаба учун тушамиз"

Хитой - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб Миржалол Қосимов иштирок этди.
Мағлубиятдан сўнг табиийки Қосимовнинг кайфияти йўқ эди. ОФК вакили дастлаб мураббийга тоза ўйин вақти 60 дақиқадан ошгани учун махсус соврин тақдим этди.

"Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик. Ютуқ бизни кейинги босқичга олиб чиқарди. Хитойни ғалаба билан табрикламоқчиман. Хитой жамоаси яхши ўйнади ва бизга иккита гол урди. Гол ўтказилган вазиятда оддий хатога йўл қўйдик. Кейинги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Саудия Арабистони билан баҳсда ғалаба қозониб ўз олдимизга қўйилган вазифани бажаришга умид қиламиз", - дейди Қосимов.

- Бугунги иссиқ ҳаво ва намлик футболчиларга таъсир қилдими?

- Албатта, бизга ҳам хитойликларга ҳам бу ҳолат таъсир қилгани табиий.

- Хитойни менсимаслик ҳолати бўлдими. Балки шу туфайли мағлуб бўлгандирсизлар?
- Йўқ. Бундай ҳолат юзага келмади. Хитой кучли рақиб ушбу жамоани ҳурмат қиламиз.

- Бугунги мағлубият Саудия Арабистонига қарши баҳсда сизларни анча қийин ҳолатга туширди.
- Тўғри сўнгги турга қадар барчасини ҳал қилишимиз керак эди. Лекин 3-турда биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Ўзбекистон чемпионатида мавсумни яхши ўтказган Суюнов, Муҳаммадиев, Искандеров ва Рашидов каби футболчилар асосий таркибда ўйнай олишадими?
- Албатта ҳозир таркибимизда бор бўлган барча ўйинчилар асосий таркибга тортади. Лекин КХДР билан баҳсда ғалаба қозонганимиз учун ғолиб таркибни алмаштирмасликка қарор қилдим. Санаб ўтилган футболчилар албатта бизнинг келажагимиз.

- Жепаровнинг эрта алмаштирилишига сабаб нима бўлди?
- Сабаби Сервер қанотда ҳаракат қилди. Қанот ўйинчилар анча кўп ҳаракат қилишади, шу боис чарчаб қолган Жепаровни алмаштирдим.

- Биринчи ўтказилган вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғриси ҳимоячиларимиз йўқ жойдан рақибга гол совға қилишди. Доим охиригача курашиш лозим. Айниқса Осиё Кубогидек мусобақада. 

Нарзулла Сайдуллаев
Брисбен шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика