Latest news

17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  2 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1

Миржалол Қосимов: "Осиё Кубогида совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилганмиз" News

Миржалол Қосимов: "Осиё Кубогида совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилганмиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Осиё Кубогига кетиш олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ОАВ ходимларининг саволларига жавоб бериб ўтди.
"Авваламбор барчани кириб келаётган Янги йил билан барчаларингизни табриклашни истардим. Янги йил юртдошларимизга омад олиб келсин. Январь ойидан бизни катта ва жиддий мусобақа кутиб турибди. Олдимизда совринли ўринларни қўлга киритиш вазифаси турибди", - дея гап бошлади Миржалол Қосимов.

- Осиё Кубоги олдидан ташкил этилган йиғинлар қандай кечди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхшими?
- Ҳаммаси режа асосида бўлди. Футболчилар аста-секин ўз жисмоний ҳолатларини яхшилаб боришди. Юкламаларни барчага тенг тақсимладик.

- Вагиз Галиулиннинг нега йиғинга чақирилмагани хусусида гапириб ўтсангиз?
- Вагиз Галиулин жамоасининг сўнгги ўйинларида майдонга тушмади. Умуман олганда Вагиз жуда яхши футболчи. Аммо айни пайтда унинг чизиғида Санжар Турсунов яхши ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, Сервер Жепаров каби футболчилардан уни устун деб билмайман.

- Якуний таркибдан кўнглиз тўқми?
- Қачон кўнглим тўқ бўлади? Осиё Кубогида яхши натижага эришсак ва мухлислар ишончини оқласак, ана ўшанда кўнглим тўлди дея оламан.

- БААда ташкил этилган йиғиндаги ўртоқлик учрашувларида дарвозамиздан биттагина гол ўтказиб юбордик. Шундан келиб чиқиб ҳимоя чизиғимизни яхши дея оласизми?

- Ҳимоямизни айни пайтдаги ҳолатини идеал даражада дея олмайман. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп ва бунинг устида иш олиб борамиз.

- Терма жамоамизнинг ҳужумларини самарали тугатишга нима етишмаяпти?

- Ҳужумчиларимизга бирозгина совуққонлик етишмаяпти. Асосийси, ўйинларда етарлича вазиятлар яратилмоқда. Улардан унумли фойдаланиш устида кўп ишлаш керак.

- Иқлим билан боғлик муаммолар юзага келмайдими?
- Австралия иқлимини интернет орқали кузатиб бормоқдамиз. Ўз вақтида "Бунёдкор" билан Австралияга сафар уюштиргандик ва бу борада бироз бўлсада хабардормиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кўникишга мажбурмиз.

- Жамоа олдига аниқ бир вазифа қўйилдими?
- Асосий мақсад ва вазифамиз совринли ўринларни қўлга киритиш. Аввало босқичма-босқич керакли натижаларга эришиб боришни истаймиз. Халқимиз дуода бўлса, умид қиламанки кўзлаган мақсадларга эришамиз.

Сервер Жепаров: Тайёргарликлар жуда яхши маромда кечди. Бир неча ўртоқлик ўйинларида иштирок этдик. Умуман ҳаммаси яхши кетмоқда. Биз Осиё кубогига тайёрмиз дея оламиз. Йигитларнинг кайфияти аъло даражада.

- Терма жамоа сафидаги Сардор Рашидов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Жамшид Искандаров каби иқтидорли ёшлар хусусида фикрингиз?
- Ўзбекистонда ҳар доим истеъдодли ва иқтидор ёшлар етишиб чиқишади. Машғулотларда улар ҳам барча қатори тер тўкишмоқда. Ҳаммамиз бир жамоага айланганмиз. Ўз устида ишлашда давом этишса, келажакда кучли футболчи бўлиб етишишларига шубҳа йўқ. Асосийси меҳнатдан қочмаслик керак.

Тимур Кападзе: "Барча юртдошларимизни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклайман. Умид қиламизки, Осиё кубогидаги мусобақада мухлисларимизни хурсанд этамиз"

Санжар Турсунов: Осиё кубогида муваффақиятли қатнашишни ўз олдимизда мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, мухлисларимизни уялтириб қўймаймиз.


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика