Latest news

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Миржалол Қосимов: "Ал Жаиш" устидан ғалаба қозонишимиз керак" News

Миржалол Қосимов: "Ал Жаиш" устидан ғалаба қозонишимиз керак"

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал-Жаиш” (Қатар) учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда ярим ҳимоячи Карлес Кото қатнашди. 

"Эртага "Ал Жаиш" устидан ғалаба қозонишимиз керак. Қатарликларнинг кучига яхши баҳо берган бўлардим. Гарчанд, рақибларимиз сафида бир қатор Қатар фуқаролигини олган футболчилар бўлсада, биз ўз майдонимизда бўладиган иккита ўйинда максимал очко олишимиз ва турнир жадвалидаги мавқеимизни яхшилаб олишимиз керак", - дейди Миржалол Қосимов.

- Ўйинга режангиз қандай?
- Тўп ўз назоратимизга олишимиз керак. Араблар ҳам тўпни ўзларида узоқ сақлаб, рақибнинг асабига тегишни хуш кўрадилар. Энг муҳими оддий вазиятларда хатога йўл қўймаслигимиз керак.

- "Ал Жаиш"ни "Насаф"ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратганлиги сизни ҳавотирга соладими?

- Бу ўйинга анча бўлди. Бу гуруҳ ўйини эканлигини инобатга олсак, ҳавотирга тушмаслигимиз керак. Қолаверса жамоамизни ОЧЛда кўп маротаба иштирок этганлиги фойда  бериши табиий. Бизнинг футболчиларимиз "Насаф"га нисбатан халқаро майдонларда кўп ўйин ўтказишганлиги қўл келиши аниқ.

- Рақиб бош мураббийи Кото ва Рашидовдан хавфсирашини айтди, демакки уларни ёпишга ҳаракат қилади.
- Футбол жамоавий ўйин. Шундай экан бу икки футболчимиздан ташқари қолган йигитларимиз ҳам рақибга ташвиш туғдириши керак.

- Мутахассис сифатида араб футболида ёқтирган жиҳатларингиз борми?

- 2001 йили БАА чемпионатида тўп тепдим. Футбол ҳамма ерда ўсяпти. Араб футболида тезлик ошиб боряпти. Шу билан бирга сифат ҳам. Нафақат техника, балки жисмоний ҳолатларига ҳам катта эътибор қарата бошлашди. Мен футбол ўйнаган кезларим, улар тушликка қадар бошқа ишда, тушдан кейин хобби сифатида лига ўйинларини ўтказар эдилар. Бугунги кунда араб футболи кўплаб ЖЧларга мезбонлик қилиб келяпти.

- "Ал Жаиш"нинг энг хавфли футболчиси сифатида кимни кўрсатган бўлар эдингиз?

- "Фулад" билан ўйинни кўриб, бу жамоада тенг кучга эга иккита таркиб борлигини кўрдим. Авваллари ярим ҳимоянгни кўрсат, мен сенга жамоанг кучини айтаман дердилар. Бугун эса шу гап захира ўриндиғига мос. 4 ва 7 рақамлардаги ўйинчилар анча кучли. Нилмар дейсизми ёки кореялик футболчи, бари кучли. Жамоанинг асосий таркиби ўзгаргани билан, ўйин темпи ва услуби ўзгармаяпти.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика