Latest news

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Мирзад Механович: «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз» News

Мирзад Механович: «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз»

«Андижон» клубига янги таклиф қилинган босниялик легионер Мирзад Механович жамоа билан машғулотларда фаол иштирок этмоқда.

Ўзини кўрсатиш борасида иштиёқи баланд бўлган ушбу футболчи «Андижон» клуби матбуот хизматига биринчи интервьюсини берди.

- Мирзад, «Андижон» футбол клубига хуш келибсиз! Бу сиз учун янги чорлов. Жамоамизга келиб қўшилишингиз ҳақида ўйлаганмидингиз?

- Аввало табрик учун раҳмат. Бу ерга келганимдан бахтиёрман. Клубимиз ишқибозлари Ўзбекистондаги энг яхшилари эканлиги ҳақида эшитгандим. Фурсатдан фойдаланиб уларга ўз саломимни етказмоқчиман. Насиб қилса, клуб билан мухлисларимизни қувонтира оламиз. Дарҳақиқат, бу мен учун янги чорлов. Қозоқ менталитетидан сал хабардор эдим. Шу боис ҳозир фикрларимни русчада ифодалаб беряпман. Ўзбекона менталитетни ҳам ўзлаштира олишимга ишончим комил. Қозоқ ва ўзбеклар бир-бирига жуда ҳам яқин миллатлар, турмуш тарзлари ҳам яқин. Бу худди бизнинг Болқондаги босниялик, серб ва хорватлар каби ўхшаш. Ўйлашимча, ўзбек диёрида менда бирор муаммо бўлмаса керак.

- Бу футболчилик фаолиятингизда Ўзбекистондаги илк тажриба бўлади. Илгари ҳам хизматингизга бизнинг жамоалардан таклифлар бўлганми?

- Таклифлар бўлган, аммо иш охиригача етмасдан қолганди. Бу сафар эса ҳаммаси бутунлай бошқача бўлди.

- «Андижон» мухлислари Ўзбекистондаги энг яхшилари. Клуб қаэрда ўйнамасин, улар ўша ерда ҳозир бўлишади. Ўз навбатида ишқибозларимиз ўта талабчан. Сиз ҳар жиҳатдан тайёрмисиз?

- Ростини айтсам, Чимкентда ҳам яхши жамоа ва мухлислар бўлган. Стадионда 10-18 минг мухлислар кўз ўнгида ўйнаганмиз ва бундай босим қандай бўлишидан хабардорман. Биз ўйинчилар айнан ишқибозлар учун футбол ўйнаймиз. Умид қиламанки, «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз.

- Илгари ўзбек футболи ҳақида маълумотларга эга бўлганмисиз?

- Ҳа, анча-мунча хабарим бор эди. Боз устига юртингизда болқонлик кўплаб ўйинчилар ўйнаб келишади. Масалан, Ёвович менинг дўстим ҳисобланади. У билан Чехияда тўп сурганман. Вақти-вақти билан гаплашиб турамиз. Умуман олганда, танишларим билан суҳбатлар орқали юртингиз ва у ердаги футбол ҳақида анча билиб олганман.

- Афтидан, асосий маълумотларни Ёвович орқали билиб олган бўлсангиз керак?..

- Фақат у билангина эмас. «Андижон»дан таклиф олганимдан сўнг чемпионатингизни яхши биладиган бошқа танишларим билан ҳам ёзишдим, гаплашдим.

- Ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйяпсиз?

- Биринчи навбатдаги мақсадим — бу мураббийнинг мендан кўнгли тўлишига эришишдир. Асосий таркибдан жой олишни хоҳлайман. Худо хоҳласа, мураббий, шерикларим ва мухлислар олдида уялиб қолмасликка ҳаракат қиламан.

- Мухлисларимизга айтадиган гапингиз борми?

- Улардан клубимизни ҳар доим қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўрайман. Ўз ўрнида биз ҳам ишқибозларизга ёқадиган ўйинлар намойиш этишга ҳаракат қиламиз ва биргаликда яхши натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика