Latest news

12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  1 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  2 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  47 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  2 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  1 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   2 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   22 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0 08:57Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди  2 08:30Улуғбек Хошимов: «Бугунги куни гап билан тасвирлаб бериш қийин»  7

Мирослав Клозе: "Бу йилги Жаҳон Чемпионати ўзига хос бўлади" News

Мирослав Клозе: "Бу йилги Жаҳон Чемпионати ўзига хос бўлади"

Июнь ойининг ўрталарида бўладиган чемпионатда — 2002 йилдан бери мундиалларда иштирок этган ўйинчини учратишингиз мумкин.

Гап Мирослав Клозе ҳақида кетаётганини тушуниб улгургандирсиз?!

ЖЧ-2014 Германия терма жамоасининг зафар қучишида афсонавий ҳужумчи ўзининг 16-голини урган ва жаҳон чемпионати бомбардирлари орасидан Роналдудан ўзиб кетган. Германиялик форвард тўрт чемпионатнинг 24та баҳсида иштирок этган. “Бундестим” учун Клозе 137та ўйинда иштирок этиб, 71та гол урди ва унинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Аммо, 2016 йил кузда футбол тарихида энг кўп ютуқларга эришган ажойиб футболчилардан бири охир-оқибат “бутсасини михга илиб қўйди”. Шунга қарамай, жорий йилнинг ёзида 39 ёшли собиқ футболчини мураббийлар штаби аъзоси, ҳужумчиларнинг ишини баҳолайдиган ҳакам сифатида кўришингиз мумкин.
Қуйида Мирослав Клозенинг жаҳон аренасидаги ютуқлари, Россия жаҳон чемпионати ва унинг ажойиб рекордлари билан боғлиқ суҳбатидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

— Сиз турли минтақаларда бўлиб ўтган 4та мундиалда иштирок этгансиз. Нима деб ўйлайсиз, Жаҳон Чемпионати футболчилар учун қанчалик муҳим?
— Жаҳон Чемпионатида қатнашиш — ноёб тажриба эга бўлиш демакдир. Айниқса, унда ғалабага эришганингиздаги ҳис-туйғуни сўз билан ифодалаш қийин. 2014 йил Жаҳон Чемпиони бўлиш бахтига муяссар бўлганимдан жуда хурсандман. Биз бундай шарафга аввал ҳам яқин келандик, лекин бироз омад етишмаганди: аввалига 2002 йил финал босқичда муваффақиятсизликка учрадик, кейин эса икки маротаба ярим финалда ғалабани қўлдан бой бердик.

— Германия терма жамоаси ўзининг барча ижобий жиҳатларини кўрсатиб, финал босқичда ғалаба қозонди. Таассуротларингиз?!
— Ҳар қандай турнирда бир жамоа бўлиб ишлаймиз. Шунинг учун ҳам, узоқ масофагача бора олдик деб ўйлайман. Бу нафақат турнир жараёнида, балки машғулот вақтида ҳам мустаҳкамланиб бораверади.

— ЖЧ-2018да Германия ғалабани қўлга кирита оладими? Сўнгги бор, 1962 йилда Бразилия бунга муваффақ бўлган эди. Фикрингиз?
— Бўлиши мумкин. Аммо бунинг учун бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Термада ёш ва иқтидорли ўйинчилар кам эмас, шунчаки уларни майдонда тўғри жойлаштира олсак бўлгани. Мен доим жамоа ҳақида қайғураман. Уларнинг қизиқиши жуда муҳим. Агар ҳар бир футболчи нимага қодирлигини кўрсата олса, албатта, ғалаба қозонамиз.

— Россияда кутилмаган ҳодисаларни кузатишимиз мумкинми?
— Жаҳон Чемпионатида шундай жамоалар майдонга тушадики, уларнинг иштирокини кўриб, ғалаба қозонади деб аниқ айтиш мумкин. Бундай жамоалар керак бўлса, дунё тан олган футболчилардан ҳам ўзиб кетиши мумкин.

— Нима деб ўйлайсиз, бу йилги мундиалда ким ўз “сўзини” айтиши мумкин?
— Менимча, супер юлдузлар Криштиану Роналду ва Лионель Месси. Аммо шу ўринда, ҳар бир клубнинг ўз сардори борлигини ҳам унутмаслик лозим. Тўғри, баъзиларини футбол юлдузи деб айтолмаймиз. Бироқ улар ўз термасида муҳим рол ўйнайдиган ўйинчилар ҳисобланади.

— Россия мундиалидан нима кутяпсиз?
— Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати ўзига хос бўлиши аниқ. Биз буни Конфедерация Кубогида аллақачон ҳис қилиб бўлганмиз. Майдонда ажойиб атмосфера бўлиши, трибуналарда мухлислар ҳайқириғи ҳукмрон бўлиши ҳаммага маълум. Насиб қилса, Россиядаги Жаҳон Чемпионати ажойиб бўлади.

— Сиз Жаҳон Чемпионатида гол урганлар бўйича — рекордчи ҳисобланасиз. Ўзингизни футбол афсонаси деб биласизми?
— Эришган ютуғим ажойиб бўлишига қарамай, ўзимни афсона деб ҳисобламайман. 16та гол! Бу ҳақида фақат орзу қилиш мумкин. Гап рекордим ҳақида кетганида, бу ҳамкасбларимнинг ҳам ютуғи деб эътироф этаман. Агар улар бўлмаганида, мен бу даражага эришолмаган бўлардим.

— Кимдир рекордингизни янгилаши мумкин деб ўйлайсизми?
— Футболда иқтидорли ўйинчилар кўп. Агар кимдир бунинг уддасидан чиқса, мен фақат хурсанд бўламан. Мен ўз рекорди билан мақтаниб юрадиганлар тоифасиданмасман.

— Бразилияда, айнан бразилияликлар билан бўлган ўйинда, ўзингизнинг 16-голингизни киритган эдингиз. Етмаганига, жамоангиз 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша пайтдаги таассуротларингиз?!
— Ҳа, бу ажойиб бўлган эди. Бу голни уришим учун, менга бор-йўғи икки маротаба уриниш керак бўлган. Биринчи зарбада, бразилиялик дарвозабон тўпни қайтара олган, аммо иккинчи уринишда омад менга кулиб боққан. Ўша ўйин ўзига хос бўлган. Чунки учрашувда биз нафақат бразилияликлар майдонида яхши ўйнадик, балки ўзимизнинг ёрқин голли дақиқаларимизни ҳам тарихга муҳрлай олдик.

— Жаҳон Чемпионати билан боғлиқ энг ёрқин хотирангиз билан бўлиша оласизми?
— Албатта, ЖЧ-2014! Бу турнирни эсласам, ўша лаҳзалар яна кўз олдимга келади. Айниқса, совринни топшириш маросимини кўп эслайман. Тўғри айнан ўша пайтдаги ҳис-туйғу, қайғуришлар ҳозир йўқ, лекин бу содир бўлганидан жуда хурсандман. Фаолиятим давомида, жаҳон мундиали билан боғлиқ эсда қоларли вазиятлар кўп бўлган. Масалан, ЖЧ-2002даги дебютим ва финалга чиққанимиз. Бундан ташқари, Саудия Арабистон терма жамоаси билан бўлган гуруҳ босқичидаги ўйинда 8:0 ҳисобдаги ғалаба ҳам ёдимда. Яқинда уларнинг ўша вақтдаги сардори Сами Ал Жаберни Москвадаги якуний босқичда учратиб қолдим. Ўйиндан сўнг у билан допинг-тестдан ўтдик. Шунда яна бир ўша пайтдаги ғалабалик онлари кўз олдимга келди. Бундан бахтиёрман.

— Сиз ҳозирда Германия термасининг мураббийлик шатбида фаолият юритасиз ва ҳужумчилар тайёргарлигига жавоб берасиз. 2018 йилда идеал ҳужумчи қандай бўлиши керак деб ҳисоблайсиз?
— Менга Диего Форланга ўхшаган ўйинчилар ёқади. У ҳақиқий ҳужумчи бўлган. Ҳозирги кунда футболчидан ҳамма томонлама кучли бўлиши талаб этилади. Айни вақтда Роберт Левандовскийни бунга намуна сифатида кўрсата оламан. Унинг кучли сифатлари талайгина ва заиф жиҳатлари деярли йўқ. Ҳужумчи доим аниқ ҳаракат қилиши ва ўз услубини ўзгартириб туриши керак. Масала, ўйинда учта, тўртта ва бешта ҳимоячи бўлиши мумкин. Ҳар сафар ҳар хил ўйнашга тўғри келади. Режа билан иш кўрадиган рақиб доим хавфли бўлган. Лекин ҳозирги ўйинларда ўнг оёқ билан яхши зарба бериш деярли учрамаяпти.

— Германия термасидан кетганингиздан сўнг, сизнинг кўп йиллик ҳамкасбингиз Месут Озил твиттердаги шахсий саҳифасида шундай ёзган эди: “Миро, голлар учун ташаккур! Сен афсонасан”. “Арсенал” юлдузи ҳақида нима дейсиз?
— У билан бирга бир неча турнирларда қатнашганмиз. У юқори тезликка эга буюк футболчи. Менга чапақайлар билан ўйнаш ёқади. Улар майдонда ўзгача ҳаракат қилади. Ҳар қандай ҳужумчи ортида унга ўхшаш шерик бўлишини хоҳлайди. Месут тўпни сизга ошириб, ҳамма ҳимоячиларни ўзига қаратиб, зарба беришингиз учун яхши вазият яратиб бера олади. У жуда ақлли ўйинчи.

— Уни ким билан таққослай оласиз?
—Франциялик Жоан Мику. Мен у билан “Вердер” клубида бирга ўйнаганман. У жуда чақмоқдек тез қарор қабул қиларди. У мен билан бирга ўйнаган энг яхши футболчилардан бири.

Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика