Latest news

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  0 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  18 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

Мирон Хасра: “Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда жуда ҳам кучли ҳисобланади” News

Мирон Хасра: “Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда жуда ҳам кучли ҳисобланади”

Ироқ терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасига мағлуб бўлганидан сўнг Ироқ терма жамоаси футболчиси Мирон Хасра ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Ушбу учрашув ҳам жуда қийин бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда жуда ҳам кучли ҳисобланади. Миллий терма жамоамиздан 2 ёки 3 нафар футболчимиз кечаги ўйинда иштирок этди. Таркибимизда қолган футболчилар илк бор терма жамоа сафида майдонга тушишди.

Мағлубиятимизнинг сабаби, биз тўлиқ таркиб билан Тошкентга келмагандик. Асосий таркиб футболчиларимиз айни дамда Ироқ профессионал лигасида иштирок этишмоқда. Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилдик иккинчи бўлимда кучли футбол намойиш этганимизни ўзингиз ҳам гувоҳи бўлдингиз. Биз яна (2:1) ҳисобида мағлубиятга учрадик.


Бу футбол, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аввалги учрашувдаги ҳакам ҳақида гапирадиган бўлсам учрашувни жуда ҳам ёмон бошқарганди. Йўқ жойдан пенальти қўйиб берди. Бу мени шаҳсий фикрим, ўшанда пенальти йўқ эди. Бу сафарги баҳсда эса бош ҳакам ўйинни жуда яхши бошқарди. Ушбу учрашувда мағлуб бўлган бўлсак ҳам ўйин менга жуда ҳам ёқди”, - дейди Мирон Хасра.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика