Миржалол Қосимовни биринчи марта мағлуб этган Ҳамиджон Актамов ўйиндан кейин нималар деди?
		
		29 mar 2019 21:41
        News	
	 
				 
				Миржалол Қосимовни биринчи марта мағлуб этган Ҳамиджон Актамов ўйиндан кейин нималар деди?
"Рақибимиз Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа эди. Қосимовни ўзимга устоз деб биламан. Ўйиндан олдин озгина ҳаяжон бор эди.
Биринчи тур ва иккинчи тур ўртасида танаффус юзага келгани боис яна кичик йиғин ўтказишга мажбур бўлдик. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди, буни уддаладик", - дейди Ҳамиджон Актамов.
- Бугун Медина Смит дебют қилди ва гол урди. У ҳақида гапириб беринг.
- Бу футболчини Туркиядаги йиғинда эканлигимизда унинг ўйинини кўрдим ва жамоага таклиф қилдим. Смит 1998 йилда туғилган, 21 ёшда. Никарагуада биздаги каби шароитлар йўқ. Ўйинлари ёмон эмас, ҳали бундан ҳам яхши ўйнайди.
- "Қизилқум" ўз легионерларини узоқ вақт сақлаб қолади. Бунга сабаб нима?
- Билмадим. Тўғри иш олиб бораяпмиз, балки шунгадир. Лекин бизда "отни калласидек" пул йўқ. Ўтган йилдан қолган мукофот пуллари ҳам бор. Футбол энди шундай, бугун бизда байрам. Байрамни давом эттириш учун ҳаракат қиламиз. Устозим Ислом Аҳмедовга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Жамоамиз шундай шаклланишига Аҳмедовнинг хиссаси катта эди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments