Latest news

21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  193 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  6

Миржалол Қосимов: "Хоразм" майдони кўпроқ ҳаваскорлар келиб ўйнаса бўладиган майдонга ўхшаркан" News

Миржалол Қосимов: "Хоразм" майдони кўпроқ ҳаваскорлар келиб ўйнаса бўладиган майдонга ўхшаркан"

Бугун бўлиб ўтган Кубок доирасидаги баҳсда АГМК сафарда "Хоразм" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- Қийин ғалабага эришдик. Ўйин томонлама эмас, майдон ҳолатидан кўпроқ қийналдик. Биринчидан, сунъий майдон. Иккинчидан, худди бетонга ўхшаб жуда қаттиқ экан. Шахсий фикрим, бу каби майдонларда ишдан кейин кечки пайт ҳаваскорлар келиб, шунчаки дам олиш учун тўп тепиб турса бўлади. Лекин профессионал футболчиларни бундай майдонларда ўйнатиш керак эмас. Айниқса, Суперлига ва Пролига жамоалари ўйнайдиган стадионлар яхши ҳолатда бўлиши керак. 

- "Хоразм" ҳақида фикрингиз? 

- "Хоразм" уй учрашувларини шу стадионда ўтказгани боис ўз майдонини жуда яхши билади. Улар бежизга "Андижон"ни мағлуб этгани йўқ. Ютганимиздан хурсандман. Муҳими, ўйинни жароҳатларсиз тугатиб олдик. Энди "Зомин" билан бўладиган беллашувга тайёргарлик кўрамиз. "Хоразм" клубига омад тилайман.

- АГМК Суперлига турнир жадвалида юқори ўринларда бормаяпти. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? 

- Мавсумнинг биринчи ўйинида нималар бўлганини ҳамма кўрди. Иккита қизил карточка ва бошқа сабаблар туфайли ютқазиб қўйдик. Ҳозир эса секин-аста ўзимизни ўнглашга ҳаракат қиляпмиз ва тез орада кучлилар сафига қайтамиз деб умид қиламан. Ҳар бир ўйиндан тўғри хулоса чиқарган ҳолда кейинги учрашувга ҳозирлик кўряпмиз.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика